Уюшқоқлик.Биз мактабда ўқиган кезларда синфимиздан юқорисида ҳам қуйисида ҳам "а", "б" ҳакозо параллел синфлар бор эди.Бизнинг синфнинг параллели йўқ эди.Лекин бир синф бўлсакда ғоят уюшган синфдошлар эдик.
Мабодо синф раҳбаримизми ё мактаб директори томониданми ноҳақлик бўлса синфимиздаги қизлару болалар уюшқоқлик билан ўз норозилигимизни билдирар эдик.
Домлалар қанчалик қийин-қистов, уриш-сўкиш қилишмасин ўз сўзимизда, фикримизда қатъий турардик,Шу боис ҳам охир-оқибат бизга ён босишга мажбур бўлишарди.
Бугунги кунда Жанубий Кореяда норасмий маълумотларга қараганда 70
минг киши атрофида Ўзбекистонлик мардикорлар меҳнат қилишади.Улар
асосан икки давлат ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан юборилади.
Корея томони ҳар йили ишчи кучи экспорт қилувчи мамлакатлар учун
маълум
... Davomini o'qing...
-Нурсултон сайловда овозларнинг 91 фойизини олганини эълон қилганди,
биз ундан орқада қолсак бўлмас,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Ким сенга биз орқада қоламиз, деб айтди!
-Лекин бу сафар номзодлар кўпайиб кетди, ҳар биттаси икки фойиздан олганда ҳам Нурсултоннинг орқасига тушиб қоламиз.
-Кўрамиз, бу ўша
... Davomini o'qing...
Тафаккур.Бир
қулоғимга тушган гап бор эди.У ўзининг илмий асосини топган ё
топмаганига кафолат билан айта олмайман.Чунки бу тадқиқотни мен
ўтказмаганман.
Янглишмасам бу рус олими академик Павловнинг илмий изланишларида ёзилган эди.
Яъни:"агар зўрға уч баҳога ўзлаштирувчи ўрта мактаб ўқувчиси
тафаккури тўғри йўналишга бурилса у:олтмиш учта тилни ўрганиши, камида
уч ё тўрт олий даргоҳни тугаллаши ва катта энциклопедияни бошидан
охиригача ёд олиши мумкин" ва ҳакозо.
Лекин одамзот ўз онгу тафаккурини ҳар доим ҳам фойдали
машғулотларга сарф қилавермас экан.Шу боисмикан бизнинг онгу
тафаккуримизда танззул кўпроқ.