Уюшқоқлик.Биз мактабда ўқиган кезларда синфимиздан юқорисида ҳам қуйисида ҳам "а", "б" ҳакозо параллел синфлар бор эди.Бизнинг синфнинг параллели йўқ эди.Лекин бир синф бўлсакда ғоят уюшган синфдошлар эдик.
Мабодо синф раҳбаримизми ё мактаб директори томониданми ноҳақлик бўлса синфимиздаги қизлару болалар уюшқоқлик билан ўз норозилигимизни билдирар эдик.
Домлалар қанчалик қийин-қистов, уриш-сўкиш қилишмасин ўз сўзимизда, фикримизда қатъий турардик,Шу боис ҳам охир-оқибат бизга ён босишга мажбур бўлишарди.
Мактабни битириб кетганимизга ҳам ўттиз йилдан кўпроқ вақт ўтди.Бироқ ўшандаги ўқитувчиларимиз ҳозиргача ҳам бундайин уюшқоқ синфдошлар бўлмаган ва йўқ дейишиб эслашади.
Айримлар айтиши мумкин сиёсий уюшқоқлик бошқа, мактабдаги бошқа.Уни бунга таққослаб бўлмайди, деб.Менимча эса таққослаш жуда ўринли.Чунки Каримов тахтини салкам йигирма йилдан буён бўшатмаётгани , ўзидан олдинга ҳеч бир кишини ўтказмаслик учун жон-жаҳди билан жинояткорона йўлдан бораётганини ёки бўлмаса мухолифбошлар ҳам неча йилларки бир фирқа бошига туриб олганликлари ҳам диктаторлик белгилари эмасми? Нега демократлик даъвосини қиламизу аммо бу ҳолга уюшқоқлик билан баҳо бера олмаймиз?Аксинча ҳайбаракаллачилик қиламиз?
Яна нима эмиш демократик давлат қуриш бош мақсадимиз эмиш.Ким ишонади бу чўпчакка?Агар ишонаётганлар бўлса ҳалиям кўзлари очилмагани белгиси эмасми бу?
Кечирасизу бизда уюшқоқлик йўқ.Биз бошимизда турган диктаторлару, ёнимизда турган диктаторчаларни пайқамамаяпганга ўхшамаяпмизми?
Албатта мен сиёсатдон эмасман.Лекин кўп саволлар ва фикрлар пайдо бўладики ушбу фикрларга жавоб излашга ҳаракат қиламан холос.
Демак уюшқоқлик ҳам бир ҳислатки уни фахр билан ёдга олишади. Ана энди шу уюшқоқликнинг акси тарқоқлик ёҳуд ноҳамжиҳатлик хусусида ҳам икки оғиз сўз айтсак.
Яна гап мухолифатга қараб кетаверади.Чунки мухолифат ҳечда уюша олмади.Бу тарқоқлик ёхуд ноҳамжиҳатлик ҳар дамда юракни хижил қилаверади.
Ўша юқорида айтганим бизнинг синфимиз уюшқоқлиги қандай юзага келган эди?
Албатта биримиз бошқа биримизнинг фикримизга кўр-кўрона тўғри ё нотўғрилигига қарамай эргашиб кетавермас эдик.Бир масала бўйича атрофлича муҳокама ҳамда мунозара қилиб мулоҳаза билан хулоса ясар эдик.Бу уюшқоқлик атайиндан кимдир томонидан ташкилланмасди.Бу ўзаро фикр алмашувлар ва ҳақ фикр учун кураш жараёнида юзага келар эди.Албатта натижадан барча қониқиш ҳосил қилар эди.
Айтмоқчи бўлганим мухолифатда ана шу уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик йўқ.Тўғри айтишяпти, нимаки партиялар бирлашмайди, улар ўз сиёсий курашларини ўз фирқалари манфаатларидан келиб чиқиб олиб боришади.Мен ҳам шу фикрдаман.Лекин ҳали ҳокимиятнинг остонаси тугул узоқдан бўйини кўрмай туриб курашиш бу кўп айтилган туғилмаган қўзичоққа қўнғироқ осишдай гап.
Фирқаларнинг тўртта ё бешта эмас , балки юзта ё юз элликта бўлишига ҳам қаршимасман. Аммо фирқа жониворнинг таъбир жоиз бўлса пишиқ-пухта дастури-ю, режалари бўлиши керакми ё йўқми.Ҳўп мен эртага "Осмонга тупуриб ётувчилар " фирқасини тузишга киришайин ҳам.Аммо менинг фирқамнинг асл мурод-мақсади нима-ю келгусида қандай тупуришни аниқ кўрсатиб ва шу осмонга тупуришдан натижани ижобий бўлишини далиллаб беришим керакмасми?
Ҳа, анча-мунча файласуфона бўлиб кетди гаплар.
Лекин асосий айтмоқчи бўлганим бизда бугунги Ўзбекистондаги диктатурани йиқиш учун ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик етишмаяпти.