Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Ноябрь » 28
Алам қилса...
Алам қилса бурнингни тишла, Ё бўлмаса думингни тишла. Ҳасад ўти ёндираверса - Узоқ қорли ўлкада қишла.
Ўйлагандинг зўр деб ўзингни, Аслида кўр қўрқоқ экансан. Бошинг катта аммо анчайин, Тарбиясиз бебош экансан.
Лақиллама лақма гўлдайин, Одоб илмин озгина ўрган. Фикрлашиб, кенгашиб кўргин, Кимлар бўлса кўпроқни кўрган. Бебошлигинг бошинг емасин, Увол этма умринг беҳуда. Сўзинг тинглаб атрофдагилар, Ўла аҳмоқ, сурбет демасин.
Алам қилса бурнингни тишла...
...
Davomini o'qing...
Просмотров:
781
|
Добавил:
Маъмур
|
Дата:
2007-11-28
|
Жаҳонгир Муҳаммад
Нега кулолмайсан...
Нега кулолмайсан, суюкли юртим,
Кўксингни вулқонлар ёқарми
Ҳамон?
Нега қаддинг эгик Алпомиш бўрким,
Йелкангни алдовлар босарми,
Ёмон?
Ёмон, ёлғонларга айланса япроқ,
Ёмон
Адолатга ҳеч қонолмасанг.
Юрагингда зилзила, титроқ,
Ёмон
Мудрайверсанг, уйғонолмасанг!
Вашингтон,2001 йил.
Просмотров:
748
|
Добавил:
Маъмур
|
Дата:
2007-11-28
|
Юсуф ЖУМА Хар бир мисрам битта най, сунгсиз мунгларга тулган
Камишдан эмас, калбим томирларидан булган.
Бир узига битта най етмасмиди деманггиз
Милёнига хам сигмас, милярд дард дилни тилган. 12.02.04.
Кунглимга тегдилар, чил-чил синди, кон
Багримни тешдилар жигарим талкон
Инсонни инсон деб атамак хато,
Инсон—санг, инсон—тош, инсондир пайкон.
13.02.04.
...
Davomini o'qing...
Просмотров:
748
|
Добавил:
Маъмур
|
Дата:
2007-11-28
|
Хислатлар ва иллатлар
Ғаразгўйлик.Албатта бу ёмон иллат.Ундан ўзи асрасин.Бир латифанамо эшитганим ёдимга тушди ҳозир.
Икки қўшни рўпарама-рўпара уйларда яшашар экан.Бирининг ҳамиша омади келар.Нимаики юмуш қилса муваффақиятли якунланар экан.Иккинчиси эса қанчалик уриниб куюнмасин ҳеч омади чопмас, аксинча ишлари ортига кетиб, тобора қашшоқлашиб бораверибди.
Ўша кунларда омадли қўшни ҳамиша ҳаммага омад тилар ва топган-тутгани баракали экан.
Иккинчи омадсиз қўшни эса ҳар куни худога илтижо қилар экан:"Эй, худо менга ҳам озгина омад бер, нега анави қўшнимни ҳеч нарсадан кам &
...
Davomini o'qing...
Просмотров:
865
|
Добавил:
Маъмур
|
Дата:
2007-11-28
| |
|
|