Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 00.04.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 28 » "А" дан "Я"гача
    13.03.49
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Ғаразгўйлик.Албатта бу ёмон иллат.Ундан ўзи асрасин.Бир латифанамо эшитганим ёдимга тушди ҳозир.

    Икки қўшни рўпарама-рўпара уйларда яшашар экан.Бирининг ҳамиша омади келар.Нимаики юмуш қилса муваффақиятли якунланар экан.Иккинчиси эса қанчалик уриниб куюнмасин ҳеч омади чопмас, аксинча ишлари ортига кетиб, тобора қашшоқлашиб бораверибди.

    Ўша кунларда омадли қўшни ҳамиша ҳаммага омад тилар ва топган-тутгани баракали экан.

    Иккинчи омадсиз қўшни эса ҳар куни худога илтижо қилар экан:"Эй, худо менга ҳам озгина омад бер, нега анави қўшнимни ҳеч нарсадан кам қилмаганинг ҳолда кўзма кўз яшайдиган мени четлаб ўтасан", дея зорланаркан.

    Иттифоқо кунлардан бир кун ғойибдан сас келибди.

    "Эй, бандаи ғофил, сенга ҳам омад йўллаяпман.Тилагинг бажо бўлади."

    Айтилганидай омадсиз қўшнининг ҳам ишлари юришиб кетибди.Аммо нариги қўшниникидан анчайин суст.Шунда у яна илтижо қилибди.

    "Ишларим юришди-ю , лекин анави қўшнимчалик эмас.Менинг ундан қаерим камки, бундай ҳол.Мен ҳам ўша қўшнимданда зиёд мол-дунё истайман".

    Шунда яна ғойибдан сас келибди.

    "Бу тилагинг ҳам бажо бўлади, фақат бир шарти бор".

    "Ҳар қандай шартга розиман, айт нима қилишим керак".

    "Бир кўзингни ўйиб оламан, аммо барибир қўшнингнинг молидан сеники бир ҳисса кам бўлади".

    "Ундай бўлса икки кўзимни ҳам ўйиб олақолгинда, менга ҳам , қўшнимга ҳам илтифотингни тўхтатсанг", дебди ғаразгўй.

    Ғойибдан келган сас шу он тинибди.Вақт ўтаверибди.Омадли қўшнининг омади аввалгидан ҳам кўп ҳисса келаверибди.Омадсиз эса икки кўзи кўр бўлиб қолибди.Қолган умри хору зорликда ўтибди.

    Алқисса ғаразгўйлик одамзотнинг энг ёмон иллатларидан бири бўлиб, ким бировга чоҳ қазиса ўзи тушади, деганларидек оқибати юқоридаги ривоятнамо ҳикоятдагидай тугайди

    Шунинг учун ҳам менимча ҳамиша яхши ният ва ҳавасла яшашга не етсин.Ахир дунё ўткинчи деймиз, аммо ғараз билан яшаш инсонни тубанлик чоҳига ташлашидан ташқари ўзининг жисми-ю жонига ҳам хатарнокдир.

    Ана қаранг, зулмбош Каримовни.Аввалига унга ишониб тахтга кўтарилганда дастлаб ҳамма унга иззат-ҳурмат кўрсатди.Ҳозирчи?Ҳозир аввал оёғининг учида кўрсатганлар унинг ўзини хўрлашмоқда.Чунки Каримов одамларнинг тўйибгина нон ейишларига ҳам ғараз билан қарамоқда.

    Тахтдан кетса жони бирга чиқиб кетадигандай.Лекин бу дунёда ҳеч нарса боқий эмас.Тахт ҳам, дунё ҳам ўткинчи.

    Каримов шундайин йўлга кирганиданми "бош бошлайди, оёқ ташлайди" деганларидай атрофидагилар ҳам унга ҳамоҳанг қадам ташлашмоқда.

    Хабарлардан ўқиб қоламан: "Ўзбекистонда тўйлар аввалгидай дабдабалар билан ўтмоқда."

    Тўғри, дабдабалар билан ўтяпти.Лекин улар ғоят кам.Бундан ташқари билмадим бу иллат аввалдан бор бўлса керагу биз эътибор қилмаганмизми, "сендан мен ўтай" иллати тобора авжга минган.

    Мактабга қатнайдиган жияним айтиб берган гап гоҳо ёдимга тушиб кетади.Болалардан ўқитувчи: "ким бўлишни орзу қиласизлар?" дея сўрабди.Ўқувчиларнинг бири шифокор, бири ўқитувчи бўлишни орзу қилишни айтса бир бола туриб: "мен ўғри бўламан" дебди.

    Ўқитувчи ҳайратланиб, "нега" дея сўрабди ундан.

    "Чунки мана сиз ўқитувчи, эгнингиздаги пальтонгизни йигирма йил аввал кийган экансиз, ҳанузгача янгисини киймабсиз, сиз ўқитган, мактабни битириб кетган опам айтди.Ҳа, анави ҳамма "Султон фуфайка" деган ўғри амаки ҳар доим башанг.Тез-тез энг янги русумдаги машиналарни минади.Тўйларини қаранг, доимо тўкин-сочин.Орқаворотдан ҳамма ўғри деган билан рўпара келиб қолишса: бой ака, дея етти букилишади.Шунинг учун ҳам мен Султон акадай ўғри бўламан.Кам-кўстсиз яшайман" деб жавоб берибди ўқувчи.

    Қаранг Каримов:"буюк келажак қурамиз ёшлар билан" деб уларни не кўйга солиб қўйди.Бугун ўғирлик ва муттаҳамлик кўпчилик ҳолларда айб ё гуноҳ саналмаётгандай гўё.

    Тўғриси, кейинги йилларда пойтахт Тошкентда бўлар эканман ёшларнинг кийиниши-ю, юз-кўзларига разм соламан.Кийим майли, кўпчилик кийим кишининг ички дунёсини белгиламайди , дейишади.Аммо астағфурулло,дея гапириш керакку ўзбекона чеҳрали ёшлар камайиб кетганини кузатиш мумкин.

    Ҳозир кўчада ўзбек қиз тимқора болачани етаклаб кетаётганини кўриб таажубланмай қўйишган.Мабодо "ие , анави ўзбекка сал ўхшайди-ю, лекин боласи хабашми", деса бир киши иккинчиси кулиб:"Африкага эрга тегиб ажралишиб келгандирда Каримовнинг қизига ўхшаб" деб қўяди...

    Ҳа, айтгандай ғаразгўйлик ҳақида сўз айтаётиб бошқа мавзуларга ўтиб кетгандай бўлдим.Аслида эса жуда унчалик эмас.Чунки айтганларим мисоллардаги ҳар бир нохуш ҳолатларда ўша ғаразгўйлик уруғининг нишоналари кўринади менимча.

    Чунки бой хабашни кўриб:"нега мен унинг бойлигига бойвучча бўлолмайман" ёки "анави ўғри яхши кам-кўстсиз яшаяпти, менчи" дейиш каби иллатли ўй фикрлар-у ҳаракатларнинг бари иллат.

    Хуллас, ғаразгўйликдан ҳар бир инсон борки фориғ бўлолмас экан бу фожеадир.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz