Косовини оппок десанг эриб кетар
Тункасини чакмок десанг эриб кетар.
Бу кавмни мактаб-мактаб йикадилар
Иштонини байрок десанг эриб кетар.
14.02.04.
Ишонч кузимни еди карогларимни еди
Писиб келиб дустларим оёкларимни еди
Кесиб-кесиб едилар, кесиб-кесиб едилар
Ганимларим кесилган чулогларимни еди.
14.02.04.
Эй душман тамонга утиб олган дуст
Ганим томиридан шарбат эмиб ус.
Мени от, ёв сенга ук узар булса
Ярадор калбимда сог танингни тус.
14.02.04.
Чулнинг шабнамини кумлар тотдилар
Майнинг лаззатини хумлар тотдилар.
Лабингнинг болини излаб топмадим
Лабингнинг болини кимлар тотдилар.
14.02.04.
Улокни мен олдим байрок ганимда
Чирокни мен ёкдим чирок ганимда.
Бошим бор, боши йук фарқимиз шудир
Боши йук ва лекин тукмок ганимда.
14.02.04
Одамлар лошини егандан бисёр
Кумуска зотида инсон феъли бор.
Дустининг улигин кайф килиб ейди
Инсондай майдадир инсондай шахкор.
15.02.04.
Фармон берибдилар подшойи олам
Шотир тезрок бажар хукмни бекам.
Мана бу салласи, мархамат олгин
Мархамат, олавер калласини хам.
15.02.04.
Одамни яратган Тангри ноодам
Демак одам булмас шеъринг билан хам.
Бехуда уринма шоири гирён
Факат ажал килар одамни одам.
15.02.04.
Кўзимдан бошланар барча дарёлар
Мехримдан ёрилди бошга балолар.
Дуст дедим, дуст сотди, хар бир дуст бир хато
Дустинг купми демак купдир хатолар.
14.02.04.
Отда булсанг отингнинг бошини силайдилар
Отдан тушсанг улдириб лошингни талайдилар.
Шу боис отда пайтинг устида от уйнатгин.
Отни канча уйнатсанг шунчалар ялайдилар.
14.02.04.
Гулга шабнам нажотдир
Чулга куклам нажотдир.
Дилга нажот топилмас
Дилга хамдам нажотдир.
14.02.04.
От вафодор тагин у аравани тортади
Шу боисдан жониворга инсон мехри ортади.
Арава тортмаса хам вафодор булсин хотин
Отча калби булмаса ёстигингда нетади.
15.02.04.
Ёринг бевафоми ёстигинг хунда
Кундага айланар манглайинг тунда.
Номусдан узингни осиб куймагин
Хозир хамманинг хам ёстиги кунда.
15.02.04.
Ҳақгуйга
Сузларинг ҳақикат солинган киндир
Кузгуннинг пойига тушган лочиндир.
Ёлгонга ишониб урганган бу эл
Сенга ишонмаслар каломинг чиндир.
15.02.04.