Яхшилик.Ҳамма нарсанинг яхшилик билан бошланиб, яхшилик билан якун топгани яхшида.Шундай эмасми?
Шу боис ҳам "А" дан "Я" гача ўзимиздаги айрим хислатлар ва иллатлар хусусида ғоят оз, қатра сўз айтишга ҳаракат қилдим.Аслида инсоннинг хислат ва иллатлари хусусида том-томлаб асарлар ёзиш мумкин экан.Лекин шулар ҳақида ўйлар эканман айтолмаган мулоҳазаларимни давом эттириб энди "Я" дан "А" гача ёзсаммикан деган фикр ҳам ўтди кўнгилдан.Аммо ҳозирча бу ҳақда давом этмай қўя қолай дедимда, мабодо бирор-бир эҳтиёж пайдо бўлса ёзишим мумкинлигини ҳам дилга тугиб қўйдим.