Дил торингни бир чертган эдим, Минг бир куйлар, наволар оқди. Дардларингни олайин десам, Дард ортидан даъволар чиқди.
Сени суйганим йўқ, сенчун куймадим, Аммо кўнглимга сен эдинг овунчоқ. Ўзингни мўжиза санасангки ҳам, Эмасдинг сен менга жумбоқ-топишмоқ.
Ёнингда ким, жонингда ким билардим дилим, Юрагинг нолишини сезарди кўнглим. Сен менингмас, мен сенингмас оғрийди дилим, Чунки бу сенингмас ўзимнинг кўнглим.
Даъволаринг нима, навонг нелигин, Кўнглим сезиб бўлган, безиб ҳам бўлган. Сен кеча кўкдаги юлдузман дема, Юлдузлар ўйим тўрин кезиб ҳам бўлган...