Дил торингни бир чертган эдим, Минг бир куйлар, наволар оқди. Дардларингни олайин десам, Дард ортидан даъволар чиқди.
Сени суйганим йўқ, сенчун куймадим, Аммо кўнглимга сен эдинг овунчоқ. Ўзингни мўжиза санасангки ҳам, Эмасдинг сен менга жумбоқ-топишмоқ.
Ёнингда ким, жонингда ким билардим дилим, Юрагинг нолишини сезарди кўнглим. Сен менингмас, мен сенингмас оғрийди дилим, Чунки бу сенингмас ўзимнинг кўнглим.
Даъволаринг нима, навонг нелигин, Кўнглим сезиб бўлган, безиб ҳам бўлган. ... Davomini o'qing...
Унда бунда муҳожиротда яшаётган у ёки бу ватандошнинг чизгиларига назарим тушиб қолади.Уларнинг бири ўзи яшаётган мамлакат миллати тилини қисқа фурсатда ўрганиб олганидан мамнунлигини баён этса , яна бир бошқаси : "...мен тамоман инглиз ё финми ва бошқа миллатга айланиб бўлдим, ҳатто динини ҳам қабул қилдим..." дегандай мағрурланганамо сўз юритади.Эҳтимол бу яхшидир.
... Davomini o'qing...