Ризобек Четверг, 2024-05-09, 05.07.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Январь » 12 » Тўртликлар (21-даста)
    18.26.00
    Тўртликлар (21-даста)
    Юсуф ЖУМА

    yusuf_juma.jpgМенга мадад бергин, туну кун сен ҳам

    Йулдаман, ганимим—барча ҳақка ёт
    Бир бошимга ёвдир, дуст-душман, хайхот.
    Менга мадад бергин, туну кун сен хам
    Бошингни ишга сол, остимдаги от.
    7.03.04

    Тункадай бесардирсан, бас, бесарлигингча кол,
    Хам курсан, хам кардир, кўру-карлигингча кол.
    Мабода одам булсанг, тулкиликни бошлайсан
    Эшакдирсан, хардирсан, эшак харлигингча кол.
    08.03.04

    «Ога согиндим» деб кучок очиб, шум,
    Аканинг кузига ука куяр кум.
    Макру хиёнатнинг мактаби — олам
    Шайтон талабадир, инсон муаллим
    08.03.04.

    Ганим, олишяпсан, билгин, ким билан
    Мен узок курашдим, дард, улим билан.
    Хаммани енгади улимни енган
    Тенгсан токка тегиб, синган кум билан.
    08.03.04.

    Куёшга, хожат йукдир, узинг зиё берасан,
    Табибга хожат йукдир, узинг шифо берасан.
    Узинг айлайсан осон, мушкулимни хамиша
    Азройилга хожат йук, узинг бало берасан.
    08.03.04.

    Еру Осмон ораси, олис десалар ёлгон
    Пойингда булса замин, киндикдан келар осмон.
    Юраги боши билан орага сигмас, ё раб,
    Бедил , бесарлар учун яратилгандир жахон.
    08.03.04.

    Суратингда куринса, сахрони хам севардим
    Наинки сахро, хатто ярони хам севардим.
    Фанолигин билсам хам, балолигин билсам хам,
    Суратингга кирса, бас, балони хам севардим
    05.03.04.

    Шоирдирман, кимлигимни тождор билсин,
    Гар билмаса, билган одам тахтда булсин.
    Жохил шохни арзитмасман малайликка,
    Мен шохгамас, подшо менга куллук килсин.
    07.03.04.

    Ганим кадах узатди, рад этдим, бош чайкаб, жим.
    Майга мананд захардан тула эди, лиммо лим.
    Дустим кадах узатди, бу уша—таниш кадах,
    Душман узатган кадах, дуст кулин рад этар ким…
    08.03.04

    Суягим талкон булди, афгон тегирмонида
    Юрагим талкон булди— армон тегирмонида.
    Дул ёгди, дема бошим, осмон майда-майдадир.
    Фалагим талкон булди—фигон тегирмонида.
    08.03.04

    Гарчи еру кукда кор, бодомчанггиз гуллабди,
    Кўзим гулга интизор, бодомчанггиз гуллабди.
    Бахор кайга кетди, деб, кон эдим, бодом ковок
    Бодомчанггизда бахор, бодомчанггиз гуллабди.
    08.03.04

    Бол гулларда булмайди, гулдай кузда булади
    Каймок сутда булмайди, сутдай юзда булади.
    Мендан бошка билмайди, болу каймок нелигин,
    Эй ёр, Сизда булади, факат сизда булади.
    08.03.04

    Каридинг, севма дея, хукм укима, номард,
    Ахир битта эмаску, мухаббат аталган тахт.
    Севги—оташ, оловдир, яшнаган ёш дарахтда
    Тезрок ловвиллаб ёнар куриган, кекса дарахт.
    08.03.04.

    Дуппи кийсанг, Тошкентда, Тохир Йулдош дерлар, чин.
    Шапка кийсанг, миршаблар куркар: ушланг бу чечин.
    О факат шапка билан бу миллат чечин булса,
    Хар бирига унтадан шапка берардим, текин.
    08.03.04.

    Инсон сиртига кирар, хар бир сузи, овози,
    Сиртида муким мудом, дину имон парвози.
    Ичида иблис феъли илон каби тулгонар
    Сиртига ишонмагин, ичида шайтон сози.
    08.03.04.

    Аёл умри узун булсин кокилидай
    Дониш умри узун булсин аклидай.
    Тилак килсанг, адолатли тилак тила,
    Подшо умри узун булсин, адилидай.
    08.03.04.

    Келса Илхом сени ёдга солиб келар
    Хар кун, хам шом сени ёдга солиб келар.
    Сени ёдга солиб келар бахор келса,
    Маргдан пайгом сени ёдга солиб келар.
    08.03.04.

    Дейсан бахт йулимга ахли бедод – гов,
    Хешим – гов, кавмим—гов, подшо—жаллод—гов.
    Йук, дустим, хадемай бахтли буласан
    Факат хаёт говдир, факат хаёт—гов.
    09.03.04.

    Заминга сигмасман:–Ахли нокасга ашён,
    Осмонга сигмасман, ахли кузгунга майдон.
    Яхшиликка сигиниш муродим эди, йук,йўқ
    Хеч нимага, хеч кимга сигинмасман, хеч качон.
    09.03.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz