Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 18 » Мулоҳаза
    00.51.13
    Мулоҳаза
    Бошбоқсизлик

    Танқид ёқмайди ҳеч биримизга.Мақтанишни биламиз: ундоқ қилдик, бундоқ қилдик ва яна мана бундоқ қиламиз дегандай.Лекин...

    Лекин бирор бир натижа борми?Қанчадан-қанча вақт увол, қанчадан-қанча демократияни қўллаб-қувватлаш учун берилган грантлар увол, қанчадан қанча жонлар увол, умрлар завол?Нечадан неча ҳурфикрлар зиндонларда хору зор - увол?

    Ахир бу уволу заволларга масъул борми?Бир диктаторнинг номаъқул сиёсати учун яна қанча қурбон керак?Ўзимиз кундалик чиқишларимизда эътироф этиб ёзиб-чизиб ётибмиз:зулм кучаймоқда, тазйиқ-таъқиб тинмаяпти.Унимиз у деймиз, бунимиз бу деймиз.Заррача йилт этган умид учқунида беролмаяпмиз.Заҳмат тортиб ётган халқни ёруғ йўлга олиб чиқиш тўғрисидаги шиорлар кун ё тун ўтса бўлди деган навбатчи қоравулга ўхшаб қолмаяптими?

    Айримлар менинг ёшим катта, бошим катта , кўп биламан деса, яна бир бошқамиз мен ёшман, шижоатлироқман деймиз.Лекин арава ўрнидан жилмай турибдику.Нега шу оддий ҳақиқатни тан олмаймиз?

    Эҳ, ҳе саволлар бераман десангиз улар тугамайди.Баъзилар хуфёна режим тегирмонига сув қуяр эканлар, бошқалар буни сезмайди, билмайди деган хаёлда.Чучварани хом санамаяпмизми баъзиларимиз?

    Хўп сиз ақлли экансиз кўрсатинг аниқ йўлни.Кўрсата олмайсиз.Нега десангиз ўзингиз танламоқчи бўлган йўлингиз қанчалик тўғри ва қай манзилга олиб боради билмайсиз.Ҳа, билмайсиз.Билганингизда эди аллақачон одамлар шу тўғри айтяпти дея ортингиздан эргашар эди.Уч-тўртта бўлиб олиб тоғни йўмирамиз деганларга балли.Аммо балли билан натижа борми?Баракалла, баракалла деган билан натижа борми?Баракалла , қани яна нималар қиларкан булар десангиз ҳайбаракалла чиқади бу ёғидан келсангиз.

    "Тўғри гап туққанингга ёқмайди" деган гап бор.Тўғри гапнинг ҳам тўғриси бор, эгриси бор.Тўғриси шуки у самимий бўлса, кимгадир ўчакишиб, аччиқ билан эмас чин юракдан умумманфаати учун бўлса.Эгриси шуки тўғри сўзни шохидан бураб унга ё бунга қарши ишлатишда.

    Бироз четга чиқиб яхшилаб разм солинг одамларнинг ҳаракатларига, уринишларига:дангалини айтганда бошбоқсиз бузоқ тиррақайлаб дуч келган томонга ирғишлаётган манзаранинг гувоҳи бўласиз.Ваҳоланки халқимизда ажойиб нақллар бор.Улардан бири сал қўполроқ:"бир тиррақи бузоқ бутун бир подани расво қилади".Юмшоқроғи эса:"бузоқнинг югургани сомонхонагача" деган.

    Лекин поданинг ўзи йўқку уч-тўрт бузоқни ўз ҳолига ташлаб кўрингчи не ҳолга тушади.Э, ўлманг.Шуни биламизку лекин бошбоқсизларнинг шохи синмасин деб ўзимиз айтган ўзбекчиликдан келиб чиқиб тураверамиз: "ҳа, майли бир шаталоқ отса отиб олсин" деб.

    Мана шу бизнинг бошбоқсизликка кўникиб кетганимизданми аҳволимиз ўзгармайди.Демократия юз фоиз ҳар ким билганини қилади, ҳар ким истаган гапини айтади дегани эмаслигини англашимиз керакмасмикан ниҳоят?Демократия дегани ҳуда-беҳуда бошбоқсизлик қилавер дегани эмаску.Бошбоқсизлик демократияга йўл эмас.

    Мен бу гапларни ўзимдан олиб айтаётганим йўқ.Ғарбнинг демократиясига қараб туриб айтаяпман.Бошбоқсизлик боши берк кўчага олиб киради холос, илло олиб чиқмайди.

    Айтганларим кўнглимдан кечган ўзимнинг фикрларим холос.Бу билан у ё бу инсон, ё гуруҳни назарда тутмаяпман.Умумий ҳолатдан келиб чиқиб кечган ўйлар.Ўйларим хато бўлиши мумкин.Шундай эса ўқувчидан маъзур тутишларини сўрайман.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz