Бу галги чизгиларимни қоғозга туширишдан аввал бир нечта сарлавҳа қўйиб кўрдим ва бир неча шаклда мулоҳазалар ёздим.Лекин ҳамма сарлавҳаларда ҳам ва унинг остида билдирмоқчи бўлган мулоҳазаларимда ҳам гарчанд кимнингдир исми шарифи айтилмаган бўлсада кўпчиликка малол келиши мумкин деган андиша билан саҳифа юзасига чиқармадим.Лекин бу ҳақда қайсидир бир йўсинда сўз айтиш керак деган сўнгги қарорга келгач, яна бир бошқача тарзда мулоҳаза билдиришга жазм этдим.
Яна гап нима ҳақда экан, дейсизда.Нима ҳақда бўларди, ватанда одамлар қачон тўйиб нон ейишаркан деган гап.
... Davomini o'qing...
ОРОЛ ФОЖИАСИ
Орол… кейинги 20-30 йилда энг кўп гапирилган ва мажлисларнинг энг кўп
мавзуи бўлган масала. Орол учун миллион-миллион долларлар тўпланди ва
қаерга гум бўлганини ҳеч ким билмайди. Оролни оёқ ости қилганлар, яъни
уни қум оролига айлантирганлар бугун қаҳрамон ва уларнинг инсоният
олдидаги жиноятларига ҳалига қадар баҳо берилган эмас. Балки шу боисдан
ҳам бугун Орол ҳақида гапириш модага айланган ва иш қилмаслик эса
одатга.