Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.01
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 18 » Бугун ҳам долзарб мавзу
    14.40.59
    Бугун ҳам долзарб мавзу
    Жаҳонгир МАМАТОВ: Ўзгармаган дунё

    ОРОЛ ФОЖИАСИ
    Орол… кейинги 20-30 йилда энг кўп гапирилган ва мажлисларнинг энг кўп мавзуи бўлган масала. Орол учун миллион-миллион долларлар тўпланди ва қаерга гум бўлганини ҳеч ким билмайди. Оролни оёқ ости қилганлар, яъни уни қум оролига айлантирганлар бугун қаҳрамон ва уларнинг инсоният олдидаги жиноятларига ҳалига қадар баҳо берилган эмас. Балки шу боисдан ҳам бугун Орол ҳақида гапириш модага айланган ва иш қилмаслик эса одатга.

    Бундан икки ой муқаддам Дунё сув форумида нутқ сўзлаган сиёсатчилар 21-аср сув муаммоси ва сув учун урушлар асри бўлади, деган гапни бот-бот такрорлаган эдилар. Аслида эса Орол фожеаси 21-асрнинг энг катта даҳшати бўлади, дейишмоқда олимлар. Бунинг ёнида Чернобил воқеаси каби фожиалар уммондан қатра бўлиб қоладиганга ўхшайди.

    Шу боис 2003 йилнинг 2 Июн куни Франциянинг Евиан шаҳрида ўтадиган энг олий даражали учрашувда Орол тақдири ҳам кўриладиган бўлди. Яъни “Ривожланган еттилар ва Россия” деб номланган ҳамда қисқа қилиб Г-8 дейилган Саммитнинг ҳам диққатини тортди бу масала. Балки яна пуллар ажратилар ва ёки тадбирлар излаш учун йўллар очилар. Лекин барибир масаланинг ечими Марказий Осиёда қолаверади. Оролнинг ўтмиши Ўзбекистон, Қиргизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистонга қанчалик боғлиқ бўлса, келажаги ҳам бу давлатларга шунчалик боғлиқдир.

    Орол 1960 йилдан бошлаб қурий бошлади. Амударё ва Сирдарёнинг ўзанлари бошқа томонга, оний манфаатларга бурилгандан кейин катта фожиага йўл очилди.

    Советлар йиқилиб ўрнида мустақил давлатлар пайдо бўлгандан бери Орол яна ҳам кичрайиб, қумликлар, кўчкилар, касалликлар масканига айланди. Совет даврида Оролни қуритганлар мустақиллик даврида ҳам бу ишларини давом эттирдилар. Ўзбекистон Давлат планлаштириш идорасида ўтириб, Орол тақдирини Қудрат Аҳмедов, Ислом Каримов ва Исмоил Жўрабеков ҳал қилганларини тарих яширган эмас. Аммо бугунги авлод яширмоқда.

    Бундай жиноятларни яшириш учун Орол масаласида Марказий Осиёда йўлига бир қўмита ҳам тузилган ва президентлар навбати билан бу қўмитани бошқариб турадилар. Аммо уларнинг бутун ҳаракатлари Оролнинг зиддига бўлмоқда.

    Ўзбекистон Қирғизистонни энергия гирдобига итарар экан, Қирғизистон бунинг чорасини гидроэлектростанциялар иншо этишда деб билмоқда.

    Бу эса сув дегани.

    Бу Оролнинг ризқига чанг солиш дегани.

    Ўзбекистонда Иқтисодий бошқарув Совет усулида қолиб, ўрта синфга йўл берилмас экан, саноат ривожланмай қолмоқда. Бу ҳаётни яна бутунлай ерга боғламоқда.

    Бу эса сув дегани.

    Марказий Осиё давлатлари билан ўртада сим тўрлар тортилиб, бир-бирига турли тадбирлар қўлланилар экан, чорасиз қолган Тожикистон ва Қирғизистон Ўзбекистонга қарши бошқа тадбир тополмагани учун сувни қурол қилмоқда ва ҳоказо ва ҳоказо.

    Шундай ҳам бўғилган Оролни бугун яна бўғмоқдалар.

    Бир сўз билан айтганда, ўз қўллари билан ўзларининг келажакларини бўғмоқдалар.

    (Вашингтон, 2003 йил, 31 Май)
    jahonnoma.com-(Tarixni titratgan kunlar kitobidan).


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz