Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 18 » Мулоҳаза
    23.37.44
    Мулоҳаза
    Нима дейин, нима айтайин?

    Бу галги чизгиларимни қоғозга туширишдан аввал бир нечта сарлавҳа қўйиб кўрдим ва бир неча шаклда мулоҳазалар ёздим.Лекин ҳамма сарлавҳаларда ҳам ва унинг остида билдирмоқчи бўлган мулоҳазаларимда ҳам гарчанд кимнингдир исми шарифи айтилмаган бўлсада кўпчиликка малол келиши мумкин деган андиша билан саҳифа юзасига чиқармадим.Лекин бу ҳақда қайсидир бир йўсинда сўз айтиш керак деган сўнгги қарорга келгач, яна бир бошқача тарзда мулоҳаза билдиришга жазм этдим.

    Яна гап нима ҳақда экан, дейсизда.Нима ҳақда бўларди, ватанда одамлар қачон тўйиб нон ейишаркан деган гап.

    "Қорни тўқнинг қорни очдан хабари йўқ" дейишади.Бу нақлми ё маталми билмадимкуя, аммо четга чиқиб олган каби айримларимизга нисбатан айтилгандай назаримда.Нега десангиз, ўзимизку зулмнинг дастидан дод деб ватандан бош олиб чиқиб кетганмиз.Лекин бирмунча вақт ўтиб, ўша "дод" ёддан кўтарилгандай гўё.Бу ёқдан туриб у ёқдагиларга ақл ўргата бошлаймиз:"демократияни тушунишмайди, дипломатия йўқ, ҳукумат билан мулоқот қилиш керак, келишиш керак..." ва ҳакозо.

    Ҳа, шундай деяётганларга қарата савол билан мурожаат қилгинг келади:"ҳа, ҳўб сен билан мен демократияни биларканмиз, дипломатияни биларканмиз, нега Ўзбекистонда туриб буни одамларга ибрат бўлиб ўргата олмадик, энди эмиш бу ёқдан туриб мавжуд ҳукумат билан мулоқот ўрнатармишда ҳаммаси яхши бўлиб кетармиш гўё."Ҳой, сен ўзинг айтаётган чўпчагингга ўзинг ишонасанми?" дейдиган одам йўқ.

    Таклифлар кўп:чиройли, силлиқ.Бир қарашда ҳаммаси ўринли.Лекин таклифлар бири-бирини рад этади.Ёки бўлмаса бири бирини тўлдиради.Сўнгги, ҳал қилувчи нуқтаси битта.Бирлик, ҳамжиҳатлик.Уни ҳамма билади,лекин шу сўнгги нуқтада тўхташни ҳеч ким истамайди.

    Ўртага шайтон кириб олган.Уни унда қайрайди, буни бунда қайрайди.Унга гоҳ заҳар сочган каби тилини кўрсатса, гоҳ бунга асал берган каби тилини тутади.Ҳой, овсар қачон ўзингга ойна олиб қарайсан дейдиган кимса йўқ гўё.

    Унимиз унга, бунимиз бунга дўст бўлишни истаймиз.Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб дўст бўлиш ич-ичимизда йўқ.Афсус йўқ.

    Менга таниш ё нотаниш кимса хат ёзади:"ҳамма айтганингиз тўғри, кўпчиликнинг ичидаги гапни ёзаяпсиз" деб.Аммо баралла айтишга келганда билмадим қўрқадими ё менга қўшилиб маломат тоши остида қоламан дейдими, яна шеърми ё чўпчагини айтишда давом этиб кетаверади.

    Сиёсатдан гапирманг ака, дейди бир ёш йигит.Нега деб сўрасам:"ота-онам, ака-ука, опа-синглимдан ажралдим сиз каби мавжуд ҳукуматга мухолифларга ишониб?!"

    Нима дейин, нима айтайин ?!

    Ризо Обид


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz