Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 25 » Бугуннинг гаплари
    13.35.48
    Бугуннинг гаплари
    Оламда нима гап?

    Нима гап бўларди бир жойда уруш, бир жойда хуруж дегандай олам қалқиб-қалқиб турибди-да.
    Ҳамма қатори биз ҳам "оламда нима гап" дея атрофга боқамиз.Ҳаёт давом этади.

    Ўзбекистон радиосига қулоқ тутамиз:"Ҳамма ёқ тинч, мамлакат аҳолиси ўттиз даража иссиқда қишда тортган заҳматларини эритишмоқда.Ҳаммаёқ тўкин-сочинлик, ҳамма фаровон ҳаёт кечирмоқда, аммо Оврўпони қор босиб қолди" дея хабар беради.Улар шу хабарни бераётган худди шу кезда Оврўпанинг Холланд мамлакатида ўтириб қуёшнинг заррин нурлари деразамдан илиқлик таратиб турганига қарайман.Қуёш нурларидан кўзим қамашади...

    Бу хабар тарқалган пайтда Ўзбекистонда ҳаёт фаровон дейилган хабарнинг акси ўлароқ Самарқанддда электр чироқлари ўчирилаверганидан зада бўлганлар норозиликни бошлаб юборишган.

    Бошқа ОАВларни кузатамиз, бирида қош қўяман деб кўз чиқариб қўйишга мойил хабар.Учтами ё тўртта кишидан иборат бир гуруҳ миллатни ҳимоя қиламиз деган ташаббус билан чиқибди.Лекин ўша гуруҳ ҳимоя қиламан дея икки миллат орасида низо ўтини ёқиб қўйишини ё атайлаб бошлаяпти ёки бўлмаса шундай бўлишига фаросати етмайди.

    Яна хабарлар билан танишишда давом этамиз.АҚШда бўладиган Президентлик сайловлари номзодлари кураши авж паллага кириб бораётган, ҳозирги Президент Жорж Буш эса Ироқдаги уруш бошлангани тўғри бўлганини уқтиришда бардавом.

    Ўзбекистон Президенти араб дунёси билан алоқаларни кучайтириш йўлида ҳалак.Ўзи олтин устида ўтириб улардан сармоя киргазишни сўрайди.

    Ўзбекистонда инсон ҳақлари бузилиши кучаймоқда.Бу борада кунда бир ташвишли хабар.Сўнггиси ОАВлар хабарларида ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевага йўқлов олиб келган укасининг гапларига кўра у ё қамоқҳона ичидаги ҳибсхонада ёки бўлмаса номаълум томонга олиб кетилган.

    Ўзбекистон Бош Прокуратураси рўпарасида пикет ўтказмоқчи бўлганларни эса милиция томошагўйлигида лўлилар ҳайдаб юрибди.

    Оврўпа давлатлари иттифоқи расмийлари эса Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар сари ҳукумат қадамларини олқишлаб қайта музокаралар бошланганини айтади.

    Наманганда эса сумалак яламоқчи бўлганларни суратга оламан деган киши "давлат аҳамиятига молик" ҳудудни тасвирга туширмоқчи бўлгани учун айбдор.

    Ўзбекистоннинг яна аллақаерида "қора соқолли"лар норасмий гуруҳи фаолият бошлабди.

    Чет элларда қочқинликда юрганлар эса "қора қошлар" ташкилотини тузибди.

    Оламда шу ва шунга ўхшаган гап-сўзлар.Лекин Ўзбекистонда диктатура тобора чуқур илдиз отиб бормоқда.Оламда мана шунақа гаплар.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz