Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.51.56
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Март » 26 » Тўртликлар (42-даста)
    01.24.03
    Тўртликлар (42-даста)
    Юсуф ЖУМА
     Нажот қалъасидир, нажот қалъаси

    piketbuxoro1.jpgХамма кочди, мен ишкнинг дастида колиб кетдим
    Хамма кочди, мен ёвнинг касдида колиб кетдим.
    Хамма кочди юракдан, мен-чи, ихтиёр айлаб
    Калбим вайронасининг остида колиб кетдим.
    13.04.04.

    Нолон назарида мен энг нолонман
    Гирён назарида мен энг гирёнман.
    Яхши назарида энг яхшидирман,
    Ёмон назарида мен энг ёмонман.
    14.04.04.

    Тош бошимга, водариг, кимлар хонлик килмади
    Кон калбимни, водариг, кимлар конлик килмади.
    Оллохдан узга бирон мехрибон йук дердилар
    Менга хатто Оллох хам мехрибонлик килмади.
    17.04.04.

    Суз айтсанг, манглайингга чуккан тонгсиз шомни айт
    Куксингдаги кон тула чил-чил синган жомни айт.
    Вақт йук «Жахоннома»ни тўрт сатрга жо килгин
    Шеърни мухтасар килгин, хулласи каломни айт.
    17.04.04.

    Подшога хам кийин уйга толади
    Эл бошига киёматни солади.
    Калласизнинг калласида утириб
    Каллалининг калласини олади.
    17.04.04.

    Икита зебо юз булса, бири сен
    Икита шахло куз булса, бири сен.
    Икита ой булса битаси узинг
    Икита вафосиз булса бири сен.
    18.04.04.

    Кавминг дарди билан гар булсанг олов
    У сени сув булиб учирар дарров.
    Кучириб туби йук балчикдан бокка
    Едираман дема тунгизга палов.
    16.04.04.

    Дуст, хеш деб дилимни кон абгор этдим
    Барининг пойини ихтиёр этдим.
    Фалак хор этгани етмаганидек
    Узим хам узимни мудом хор этдим.
    17.04.04.

    Тошкин дарё окинларнинг кароги
    Жушкин уммон тулкинларнинг кароги.
    Барча карог карогимдан сув ичган
    Кора булут чакинларнинг кароги.
    17.04.04.

    Кабристондан куркма инсон боласи
    Шу ерда тинади кузинг жоласи.
    Барча дардларингга дармон булади
    Нажот калъасидир, нажот калъаси.
    17.04.04.

    Дейсан бири гаддор, бири вафодор
    Бири душман булса, бири дусту ёр.
    Илоннинг боши ёв, думи инокми?!
    Бу элнинг бари мор, бари битта мор.
    17.04.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz