Икки ёш йигит жиққамушт бўлаётганди, шу пайт қаёқдандир милиция либосидагилар пайдо бўлишди.Муштлашаётганлар оёқни қўлга олиб жуфтакни ростлашди.Уларнинг ортидан бир бобой ҳам чопиб қолди.Ёшларку нега қочишди маълум.Иккиси қизиққонлик қилиб бир-бирига мушт отди.Энди анави погонли ушлаб олса ҳар иккаласини қамаб қўяди.Ёш умрлари қафасда хазон бўлади.Ундан кўра қочиб қутулишса сал нарига бориб йигитчилик қилдик деб, узр-маъзур қилишади-да яна йўлларида кетаверадилар.Букчайган чол нега қочяпти?
Кейин маълум бўладики ўша мункайган икки ёшни гиж-гижлаб ўртага солиб хўрозми-макиён дея бармоғини ҳўллаб ўйнатган экан.Унинг бу гиж-гижидан ҳали ҳеч ким хабардор эмаску, лекин билиб қолишса мени
... Davomini o'qing...