Икки ёш йигит жиққамушт бўлаётганди, шу пайт қаёқдандир милиция либосидагилар пайдо бўлишди.Муштлашаётганлар оёқни қўлга олиб жуфтакни ростлашди.Уларнинг ортидан бир бобой ҳам чопиб қолди.Ёшларку нега қочишди маълум.Иккиси қизиққонлик қилиб бир-бирига мушт отди.Энди анави погонли ушлаб олса ҳар иккаласини қамаб қўяди.Ёш умрлари қафасда хазон бўлади.Ундан кўра қочиб қутулишса сал нарига бориб йигитчилик қилдик деб, узр-маъзур қилишади-да яна йўлларида кетаверадилар.Букчайган чол нега қочяпти?
Кейин маълум бўладики ўша мункайган икки ёшни гиж-гижлаб ўртага солиб хўрозми-макиён дея бармоғини ҳўллаб ўйнатган экан.Унинг бу гиж-гижидан ҳали ҳеч ким хабардор эмаску, лекин билиб қолишса мени ҳам хўрозқанд каби ортимга чўп тиқишмасин дея ҳар эҳтимолга қарши қочганда.Жонини сақлаш учун қочган бўлса ҳам майли эди бобой тушмагур.Ҳа, нимасини айтасиз қочган томонида ҳам "ўрганган кўнгил ўлганда қолади" деганларидай яна ўша ҳунари билан машғул.
Ёшларнинг жони ширин , катталарники пахта бўлади дейишарди ҳайрон бўлардик.Мана энди кимнинг жони нима англагандай бўляпмиз. Ризо Обид