Кейинги пайтда танқидларимиз пастдан туриб миноранинг теппасига ёки
шамолга қарши тупуришга ўхшаб қолаяпти. Масаланинг моҳиятига кириб
бормаяпмиз. Масалан, президент Олий мажлисда депутатларга инсон ҳақлари
поймоли ҳақида гапиринг, дер экан, уларнинг лом-мим дейишмаганини бир
неча ойдан буён танқид қилиб юрибмиз. Аслида нима учун гапиришмаганини
моҳиятини эса очмаяпмиз.
Ўзбекнинг
сўзлари қизиқ, сўзларидан ҳам ўзлари қизиқ, деб қўйишади.Ҳақиқатан ҳам
баъзан икки ўзбек сўзлаша туриб бири бошқасини тушунмай қолиши ёки
бўлмаса бошқа бири айтганни нариги бириси бошқа маънода тушуниши ва
ўртада баъзан кулгули, баъзида нохушлик ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Инсоннинг
кўнгли шиша мисоли, деган сўзни бошқа тилга таржима қилиб
кўрингчи.Масалан ўрисчада сўзма-сўз таржимада " у человека душа как
стекло" каби бўлади.Бу билан ўрис суҳбатдош нимани англаши мумкин?
Бунисини
қўяверинг, Ўзбекистоннинг нафақат бир вилоятида балки айрим ҳудудларда
у қишлоқ билан бу қишлоқ одамларининг шевала
... Davomini o'qing...