Айримлар айтадики, ўзбек қўлида бир ҳовуч пахта билан туғилган, озгина наф кўрган кишисининг тагига ўша пахтасини қўйишга интилади.Ростдан ҳам шундайми?
Атрофга қарайман.Ўзбек миллатдошларимга назар ташлайман.Улар айтаётган сўзлар мағзини чақишга ҳаракат қиламан ва афсуски ўша "пахта билан туғилади қўлида" деган гап ўз исботини топгандай бўлади.Лекин ҳаммаси эмас албатта, аммо кўпчилиги...
Гўёки ҳақ фикр айтмоқчи бўлса ҳам албатта пахтага ўрашни унутмаган оддий одамларни қўяверинг...Ҳа, нимасини айтасиз улар орасида гўё доҳийлар бор.Ўша доҳийлари ҳам пахта билан юради ҳамиша назаримда.Нафақат юради, балки ўша қўлидаги пахта билан ётади, туради шекилли.Озгина манфаат кўрса бўлди чопиб бориб пахтани қўяди.
Йўқ, ундай эмас деманг илтимос.Чунки буни ҳар куни , ҳар дамда гарчанд пахта қўювчиларга сезилмасада атрофдагилар яққол кўриб туришибди.
Аслида ким нима билан туғилади айби йўқ.Чунки холландларда: "холланд чақалоқ велосипед билан туғилади" деган гап бор.Лекин улар наф кўрган жойига велосипедни кўтариб югуриб боришмайди.
Ҳа, ишқилиб "пахтакор"лар омон бўлса Ўзбекистонда ҳали бери бугунги ҳол давом этиши юракни оғринтиради.