Айримлар айтадики, ўзбек қўлида бир ҳовуч пахта билан туғилган, озгина наф кўрган кишисининг тагига ўша пахтасини қўйишга интилади.Ростдан ҳам шундайми?
Атрофга қарайман.Ўзбек миллатдошларимга назар ташлайман.Улар айтаётган сўзлар мағзини чақишга ҳаракат қиламан ва афсуски ўша "пахта билан туғилади қўлида" деган гап ўз исботини топгандай бўлади.Лекин ҳаммаси эмас албатта, аммо кўпчилиги...
Гўёки ҳақ фикр айтмоқчи бўлса ҳам албатта пахтага ўрашни унутмаган оддий одамларни қўяверинг...Ҳа, нимасини айтасиз улар орасида гўё доҳийлар бор.Ўша доҳийла
... Davomini o'qing...
Яқинда устоз адиблардан бири билан узоқ-яқиндаги таниш-билишлар ҳақида суҳбатлаша туриб:"...ҳа, дунё кичиккина..." деган сўзларини эшитгач ўйга толиб қолдим.
Ҳақиқатан аввал ҳам дўппидек дунё дейилган гапни эшитгандим.Маъно-мазмунига эса унчалик эътибор қилмаганман ўша кезларда.
Масалан, болалигимиз ўтган қишлоқда чўмилганимиз кичиккина ариқ бизга ўшанда уммондай туюлган.Ўша ариқ бўйида учиб юриб ўт-ўланларга қўнадиган ниначи эса мўъжизадай кўринган ва биз унга ҳайрат билан боққанмиз.Ҳар гал қўй-қўзи ёҳуд мол боққани далага чиққач қайсидир бир тепалик ортида яна ма
... Davomini o'qing...