Жаҳонгир Муҳаммад
Булбул битмас элда сайроқ ЮсуфдирЙилда бир байрамда гул бўлган она,
Қолган ўн икки ой қул бўлган она,
Ташвиш чақмоғидан ёнғинлар чиқиб,
Зулматнинг кафтида кул бўлган она.
Мардлари кетганда тул бўлган она,
Бозордан бозорга пул бўлган она,
Дардлари тегирмон тошидан оғир,
Юкларнинг остида дул бўлган она,
Сенинг
Унинг,
Менинг Онамдир.
***
Мани қадримға етганларни
Қадриға етгум бугун.
Мани хўрлаган гар Ватан эрса,
Юз буриб кетгум бугун!
...
Davomini o'qing...