Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 12 » Йилларим ва йўлларим
    00.42.12
    Йилларим ва йўлларим
    11.Ҳовуз бўйидаги кўр

    Водийнинг биз яшайдиган тоғли тумани қишлоқларида кўпчилик бобони бува, момони эса буви дейишади.Аммо бобосини оподда, бувисини ача дегувчилар ҳам кўп. Ҳозир ким кимни қандай аташини эмас бошқа бир ривоят ёдимга тушганини айтмоқчиман.Уни кимлардир бобо, кимлардир бува, мен эса оподда дейдиганим онажонимнинг дадаси айтиб берган эдилар.Бу ривоятми ё ҳикоятни эшитган кезларим ҳали мактабга ҳам бормаган бола эдим.Балки ривоятни айнан ҳикоя қилиб беролмасман.Лекин ёдимда қолганча ҳаракат қиламан.

    Болаликда менингча ҳаммаям шўх бўлади.Баъзи ота-оналар фарзандларининг шўхликларидан ҳасрат қилиб қолишган кезлар бошқа бирлари таскин ҳам бериб қўйишади:"ҳа, бола бўлса шўх бўлсин, шўх бўлмаса йўх бўлсин" деб.

    Энди бобомнинг ривоятларини эшитинг.Ҳикоятдаги киши авлиёмиди ё ҳизирмиди аниқ ёдимда йўқ.Ҳарқалай илтижоси худога етадиган киши бўлгани аниқ.

    Хуллас шу киши кунлардан бирида сафар қилиб юриб, катта ҳовуз бўйидан чиқиб қолибдилар.Ёз пайти, иссиқ бўлганидан ҳовузда тумонат болакай чўмилишиб, бир-бирларига сув сочишиб қувнашаётибди экан.Мўйсафид киши бироз тўхтаб болаларнинг шоду хуррамликларидан кўнгиллари тўлиб, ўзларининг ҳам болалик кезларини ёдга олиб мийиғларида кулиб қўйибдилар.Аммо ҳовузнинг бир четида оёқларини сувга осилтирганча мунғайиб ўтирган бир болакайни кўриб қолиб ажабланибдилар:"нега ҳамма болалар шодон у эса ғамгин ўтирибди, ҳамма болалар қатори қувнамаяпти?"

    Маълум бўлишича ҳалиги оёғини ҳовуздаги сувга осилтириб ўтирган болакайнинг кўзлари кўрмас экан.Шунда сафардаги азиз мўйсафид киши худога илтижо қилибдилар:

    -Эй, яратган эгам.Қанчадан-қанча болаларни етти мучаси соғ яратиб қўйган зот нега энди биргина шу болага бу қадар шафқатсизлик қилдинг.Илтижом, шу боланинг ҳам бошқа тенгдошлари қатори кўзини очиб қўй.

    Азиз киши ҳовуз бўйидан нари кетарканлар йўл-йўлакай илтижоларини тинмай такрорлабдилар.Орадан бирмунча муддат ўтиб у киши яна ҳовуз ёнидан ўтишларига тўғри келиб қолибди.Ҳовуз бўйидаги манзара эса...

    Ҳалиги кўзи кўр боланинг кўзи очилиб, тенгқурларини ҳаммасини чирқиратиб қувиб юрибди экан.Унинг бир ўзи ҳамма болаларни гоҳ сочидан тортиб, гоҳ сувга итқитиб шундайин озорлар етказаётибди эканки, болаларнинг аввалги шоду хуррамликлари ўрнида ур-йиқит, тўс- тўполон боис йиғи-сиғи авжида эмиш.

    Азиз киши шунда яна илтижо қилибдилар:

    -Эй, яратган эгам ўзинг ҳамма нарсани билгувчисан.Неки қилсанг бежиз ва бесабаб қилмагайсан.Мен гуноҳкор бандангни кечир.Сендан эзгулик тилабману, лекин у эзгулик ортида қабоҳат яширинлигини кўра билмабман.

    Нега бу ҳикоят ё ривоят ёдга тушди.Ҳамма нарса бежиз бўлмаганидек буниси ҳам бесабаб эмас.Чунки ҳаётда айнан ҳовуз бўйидаги кўр бола воқеасидай бўлмасада бу каби воқеотлар бўлиб туради.

    Масалан, баъзи ёшнинг кўзини илм билан очмоқчи бўласиз, катта ҳаёт йўлига чиқиб олиши учун кўмаклашасиз.Хуллас бир инсоний фазилатларини намоён этиши учун беминнат хизмат қиласиз.Лекин устозлик қилганингиз, йўл-йўриқ кўрсатганингиз, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмак берганингиз, шогирдим дея ўз фарзандингиздай суйганингиз бебош чиқиб, ҳовуз бўйидаги кўр бола каби иллатли бўлиб, дилингизни ранжитади.

    Ҳа, ундайларни нари қўяйлик.Чунки ундайларнинг қонида шу каби иллат бўлгандир.Бошқа томондан эса бир умр туппа-тузук одам, дея ихлос қилган одамингиз у дунё тадоригини кўриш арафасида уч юз олтмиш даражага оғиб кетсачи?
    Шайтон бечорага яна азоб.Ҳамма кўргуликларга :"тавба қилдим, шайтон мени йўлдан уриб қўйди" деб ўзни оқламоқчи бўлишади бундайлар.Аслида шайтон уларнинг ўзи.Бундайларнинг кўзлари очиқ , аммо қалблари кўрлардир.Илтижо қилингки, ана шундай қалби сўқир нонкўрлардан ўзи сақласин.Ўшанда элу юрт омон бўлади.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz