Ризо ака,мен классик қўшиқларни яхши кўриб эшитишим боис доимо бирон
бир иш қилиб юрганимда хиргойи қилиб юраман,шу сабаб интернетдан ўша
қўшиқларни матнини топиш учун кўпинча гооглега кириб тураман.Мана
ҳозир ҳам гооглега кириб "Qo'qon ushshog'i" деб ёзган эдим иккита тема
чиқарди.Биринчисини бир кўздан кечириб иккинчисига кирсам бир Белги
тахаллуси билан ёзилган шеърлар тўплами экан.Бир икки шеърини ўқиб
кўрсам қандайдир қизиқ туюлди,кейин ҳаммасини ўқиб чиқдим.Унинг
шеърлари қандайдир бир бошқача
... Davomini o'qing...
Водийнинг биз яшайдиган тоғли тумани қишлоқларида кўпчилик бобони бува, момони эса буви дейишади.Аммо бобосини оподда, бувисини ача дегувчилар ҳам кўп. Ҳозир ким кимни қандай аташини эмас бошқа бир ривоят ёдимга тушганини айтмоқчиман.Уни кимлардир бобо, кимлардир бува, мен эса оподда дейдиганим онажонимнинг дадаси айтиб берган эдилар.Бу ривоятми ё ҳикоятни эшитган кезларим ҳали мактабга ҳам бормаган бола эдим.Балки ривоятни айнан ҳикоя қилиб беролмасман.Лекин ёдимда қолганча ҳаракат қиламан.