Аввал ҳам бир-икки бор ёздим бу ҳақда.Яна балки бир неча ўринларда ёзишга тўғри келар.Бу галгиси ҳам бизнинг Калишо қишлоғи ва унга туташ Бекобод қишлоғининг ажойиб кишиларидан бири ҳақида.
У одамнинг исми Ғани эди.Одамлар уни Ғани девона дейишарди.У чамаси эллик ёшлар пайти биз мактаб ёшига етай деб қолган тўй-томошалардан бери келмайдиган болакайлар эдик.
Ғани девона қишлоқдаги барча тўйларда иштирок этарди.Ҳамма тўйга келиб ош еб дуо қилиб кетаверса, бошқалардан фарқли ўлароқ у еган ошини ҳалоллаб кетарди.У тик турган кўйи ликопчани чертиб, қулоғ
... Davomini o'qing...