Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.27.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Май » 27 » Йилларим ва йўлларим
    01.52.05
    Йилларим ва йўлларим
    15.Китоб қаҳрамони бўлган девона

    Аввал ҳам бир-икки бор ёздим бу ҳақда.Яна балки бир неча ўринларда ёзишга тўғри келар.Бу галгиси ҳам бизнинг Калишо қишлоғи ва унга туташ Бекобод қишлоғининг ажойиб кишиларидан бири ҳақида.

    У одамнинг исми Ғани эди.Одамлар уни Ғани девона дейишарди.У чамаси эллик ёшлар пайти биз мактаб ёшига етай деб қолган тўй-томошалардан бери келмайдиган болакайлар эдик.

    Ғани девона қишлоқдаги барча тўйларда иштирок этарди.Ҳамма тўйга келиб ош еб дуо қилиб кетаверса, бошқалардан фарқли ўлароқ у еган ошини ҳалоллаб кетарди.У тик турган кўйи ликопчани чертиб, қулоғи ва оғзи ўртасида тутганча катта ашулалардан ижро этарди.Ўша кезлари мен бола бўлганим боис у катта ашула айтаётибдими ё бошқа фарқлай олмаганман албатта.Кейинчалик унинг сўзларини хотирлаб шундайлигини билганман.

    Уни ҳамма девона дерди.Унинг оиласи йўқ эди.Фарзандлари ҳам бўлмаган.Бўйи икки метрдан ҳам баландроқ, қорачадан келган бақувват, норғул киши эди.Айрим кесаларнинг айтишича у ўсмир-йигитлик чоғи "Қизариқ мозор" деб аталадиган қабристон ёнидан ўтаётиб оққа бурканган гўзални кўриб девона бўлиб қолган ва шундан катта ашула хиргойи қилиб юрадиган бўлиб қолган.

    У тўйдан қайтаётган кезда у қишлоқ билан бу қишлоқ оралиғидаги йўлдан ўтиб борарди.Илгарилари икки қишлоқ орасида катта дала майдони бўлиб анча очиқ кенглик бўларди.Ғани девонанинг уйи у қишлоқ бошида эди.Бу қишлоқнинг охиридагиларга бир чақиримча олисликдаги унинг ҳовлисининг дарвозаси кўриниб турарди.Шўх болакайлар Ғани девонани дарвозасига етиб боргунича кутиб туришарди-да сўнг:"Ғани жинни" дея қичқиришарди.Энди англаяпманки болаларнинг бу қичқириғини бир чақирим жойдан эшитган у кишининг қўшиқчилар учун муҳим жиҳат бўлган эшитиш қобилияти кучли бўлган.Акс ҳолда катта ашулалар ижро этолмасди.У менимча девона эмас ғоят содда киши эди.Болалар унинг исми ёнига номуносиб лақабни қўшиб айтишганидан гўё норози бўлгач у лўккилаганча болалар томон ҳайбат билан чопиб қолар эди.Табиийки болалар у то бир чақирим жойдан етиб келгунча ўз хонадонлари дарвозасидан ичкари кириб зулфинни занжирлаб олардилар.У эса дарвозани тепиб ёки куч ишлатиб очишга уринмасди.Дарвоза занжирланганми, демак ичкари кириш мумкин эмас, дея бироз нафас ростлаб турарди-да, яна ортга қайтарди.

    У ўз хонадонига етар-етмас яна уни болалар жиғибийронини чиқарадиган от билан чақиришарди.Бу ҳол уч-тўрт гал такрорлангач у ўзини лаққилатишаётганини, болалар эрмак қилишаётганини англаб қолармиди ёки у ҳайбат билан югурганда болалар ундан ҳайиқиб яширинишларидан завқланармиди бу машғулотни тўхтатиб ҳовлисига кириб кетарди.

    Энг асосийси эса , бир қишлоқда неча киши туғилиб, қанча киши умрини яшаб ўтиб кетади.Уларнинг ҳаммаси ҳам доим эсланавермайди.Аммо Ғани девонани анча яқиндан ўрганган ҳозир нафақада бўлган наманганлик журналист-адиб Баҳтиёр Неъматов "Интиқом" номли қисса ёзиб, китоб ҳолда чоп эттирганди.Унда бошдан охир Ғани девонанинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.Лекин ўша китоб ғоят оз нусхада чоп этилгани боис кўпчиликка етиб бормаган бўлиши табиий.

    Ғани девонани нега эсладим.У қишлоқдошлар хотирида катта ашулалар ижрочилигининг моҳир устаси сифатида ҳамон хотирланади.Бу каби ёдга ҳар ким ҳам сазовор бўлавермайди.Айниқса қишлоқ одамининг ҳар бири ҳақида ҳам китоб ёзилавермайди.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz