Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 14 » Золимнинг зулмлари
    00.03.16
    Золимнинг зулмлари
    Каримовнинг буйруғи билан ЮСУФ ЖУМАнинг бошига уришаркан

    Жаслиққа жиянини кўришга бораётган бир кишидан буюк шоиримиз Юсуф Жума ҳақида ҳам суриштирсангиз деб илтимос қилгандим.

    Кеча ифторда шу кишини кўриб қолдим. Ҳол аҳвол сўрашдик ва у жияни Жаслиқда жуда ёмон аҳволда эканлигини изтироб билан гапирди. Мен унинг гапларини ҳазин бир кайфиятда эшитарканман хаёлимда буюк шоиримиз Юсуф Жума эди.

    -Сизга телефон қилайин дедиму қўрқдим ,-деди у бироздан кейин ифтор тугаб ҳовлига чиққанимизда.-Жиянимнинг айтишича ҳар куни Юсуф Жуманинг бошига уришар экан…

    -Ким уради? Нега уришади?

    Нозирлар урар экан Ҳамманинг олдида. Нозирлар билан яхши муносабатда бўлган баъзи маҳбуслар, ака шоирни азоб берманг, деса “Бу шахсан Ислом отанинг буйруғи, уни фикрлай олмайдиган қилиб қўйишимиз керак” деган жавоб олишаркан.

    Каримовнинг бундай буйруғидан маҳбуслар ҳам ларзага келишаётган экан.

    Эй Худо, бир шоиринг ана шундай ҳар куни Каримовнинг оғир муштини емоқда. Рамазон кунларида золимга инсоф бер, ҳақ сўзи учун қамалган шоирни қийноқлардан халос эт!

    Илҳом Неъматов, Тошкент
    “Туронзамин” мухлиси.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz