Каримовнинг буйруғи билан ЮСУФ ЖУМАнинг бошига уришаркан
Жаслиққа жиянини кўришга бораётган бир кишидан буюк шоиримиз Юсуф Жума ҳақида ҳам суриштирсангиз деб илтимос қилгандим.
Кеча ифторда шу кишини кўриб қолдим. Ҳол аҳвол сўрашдик ва у жияни
Жаслиқда жуда ёмон аҳволда эканлигини изтироб билан гапирди. Мен унинг
гапларини ҳазин бир кайфиятда эшитарканман хаёлимда буюк шоиримиз Юсуф
Жума эди.