Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 5 » MUROJAAT
    06.04.08
    MUROJAAT
    Yusuf JUMAYEV ozodligi uchun

    Assalomu alaykum,
    Quyidagi iltimosnomamizga qo'shiluvchilar mana bu addressga yozing :
     

    Hurmatlar bilan Toshmuhammedov Doniyor.

     
    Америка Қўшма Штатлари Президенти Жаноб Жорж Бушга

    Илтимоснома

    2007 йил 17 декабрь куни Ўзбекнинг буюк шоир Юсуф Жумаев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ноқонуний, учинчи муддатга конституцияга зид равишда Президентликка номзодини кўрсатганига қарши Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб тинч пикет ўтказганидан кейин куч ишлатар тизимлари томондан ҳеч қандай айбсиз туҳмат уюштирилиб икки ўғли билан бирга ҳибсга олинди. 2008 йил 16 апрель куни Суд ҳукми билан беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг қийноқлар билан ном чиқарган Жаслиқдаги турмасида сақланмоқда. 2008 йил 4 август куни шоир Юсуф Жумаев билан унинг қизи Феруза Юсуфжон қизи учрашди, бу учрашувда шоир ўзига нисбатан қийноқлар ҳибсга олинган кунидан бошлаб Америка Қўшма Штатлари империализми тарафдори, Ўзбекистон Президенти душмани деб мунтазам қийноқлар ўтказишаётганини айтишган.Феруза Юсуфжон кизининг айтишича шоирнинг ахволи жуда огир бошида гурралари бор кукрак кафаси шишиб кетган ковургалари синиб вазни 94кг дан 40 кг га озган. Юсуф Жумаев билан учрашув учун унинг адвокати ва қариндошлар ўнлаб карра турли ҳуқуқ идораларига мурожаат қилишларига қарамай ўзбекнинг буюк шоири билан учраша олмаяпдилар. Ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида, мунтазам қийноқлардан соғлиги ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Шоирнинг шеърлари ва романларини юрагига сингдирган милёнлаб мухлислари шоирнинг ҳаётидан хавотирланаётган бўлишига қарамай Ўзбекистон ҳукумати шоирнинг тақдири ҳақида хеч қандай маълумот бермаяпди.

    Юсуф Жумаев Ўзбекистонда демократик ислоҳатлар ўтказилиши учун йиллар мобайнида курашиб келган. Бу курашда Юсуф Жумаев ҳар доим Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати кўмагига ишониб келарди. Юсуф Жумаев Америка ва унинг раҳбарларини улуғлаб кўплаб шеърлар ёзган. Юсуф Жумаев Жаслиқ турмасида ётиб ҳам фақат АҚШдан умид қилмоқда.

    Ҳурматли Президент!

    Шоирнинг милёнлаб мухлислари шоирнинг тақдиридан хавотирланиб, шахсан Сиздан ёрдам кутмоқда. Ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жумаевнинг ҳаётини фақат сиз сақлаб қола оласиз. Сиздан шоиримизни зулмлардан қутқариб озод қилиб беришинггизни илтимос қиламиз.
     
    Botir Norboyev Filologiya fanlari doktori,
    Gulchehra Nurullayeva shoira.
    Rajabov Usmonjon,
    O'ktam Hakimali shoir, yozuvchi...

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz