Ўзбекистондаги
инсон ҳуқуқлари билан машғул бўлган, яқинда ҳибсдан озод этилган жасур
аёл, Марғилон шаҳридаги "Ўтюраклар клуби" раҳбари, Ҳалқаро Мартин
Энналс мукофоти совриндори Мўътабар Тожибоева кеча Холландга ташриф
буюрганди.
Амнести Интернационал Ҳалқаро ташкилоти Холланд
бўлими кўмагида ушбу мамлакатга келган Мўътабар Тожибоева кеча қатор
расмий ҳамда норасмий ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказиб,
Ўзбекистондаги инсон ҳақлари аҳволи ҳақида сўзлаб берди.