Ҳафта-ўн кунчадан буён ўзини даҳо сановчилардан бирининг кўп бор пўстаги қоқилсада тўғри хулоса чиқармай жазавага тушишини кузатдим.
У "даҳони" бир киши, нари борса икки -уч киши танқид қилади , аслида у барибир демократ киши, ахир ватанда бугунги аянчли ҳолдан куюнганидан ҳар қандай киши ҳам ўз кишисидан ранжиб танқид қилади, гина қилади дердим.
Лекин бир-икки ҳафтанинг нари-берисида у юртгабошликка талабгор тахтпарастлик касалига чалинганнинг ўзини тутишини кўриб, пир бўлган ҳафсалалар мутлақо пир бўлди.