Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 23.57.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 26 » Бугуннинг гаплари
    01.08.58
    Бугуннинг гаплари
    Жазавадорлар
    Ҳафта-ўн кунчадан буён ўзини даҳо сановчилардан бирининг кўп бор пўстаги қоқилсада тўғри хулоса чиқармай жазавага тушишини  кузатдим.

     У "даҳони" бир киши, нари борса икки -уч киши танқид қилади , аслида у барибир демократ киши, ахир ватанда бугунги аянчли ҳолдан куюнганидан ҳар қандай киши ҳам ўз кишисидан ранжиб танқид қилади, гина қилади дердим.

    Лекин бир-икки ҳафтанинг нари-берисида у юртгабошликка талабгор тахтпарастлик касалига чалинганнинг ўзини тутишини кўриб, пир бўлган ҳафсалалар мутлақо пир бўлди.

    Унинг сиёсатдаги фаолияти ўлганини билардимку-я, аммо худди Лениннинг ўлиги мавзолейдан ҳануз чиқариб ташланмаган каби у ҳам ўзи тузган фирқаси баҳонасида ўч-тўрт ҳамтовоғи билан тирикчилик қилиб юрибди-да дея қўл силтаб қўйгандим.

    Ҳалиям ўша қўл силтаганимча ҳолатдаман.Шунинг учун ҳам у нусханинг отини атагим йўқ.Атасам ҳам бўлардикуя, бироқ унинг тайинли бир оти ҳам йўқ.Лақаб билан яшайди.Ҳақиқий исмини айтсангиз худди тутқаноғи бордай шайтонлаб қолади.

    Мабодо унинг белига кимлигини нақд қилиб тугиб қўйилса ҳам, худди думбаси ялонғоч боладай жазава билан дод солаверади.У ўзини қанча ниқобларга яширмасин  барибир аллақачонлар ҳамма уни таниб бўлган.Унинг отини Жазава қўйиш керак.У  "даҳо"нинг войвойжонлаб жазавага тушиши ҳам руҳий беморлигидан, тузалмас шуҳрат касалига чалиниб, мабодо бўлган эса қачондир ҳурмати-ю, қудратидан ажраган тумса қолган бир жувонга қиёслаш мумкин.

    Бошқа бир унинг "дўсти" кимлигини шартта юзига айтди ҳам.У "дўсти" унинг жазава касалига мубталолиги ташҳисини аниқ қўйганига қойил қолдим.У Жазавага гап айтаётганда:"...биламан ҳали кўппакларингни ишга соласан..." деган мазмунда бир жумла ишлатганди.Мана бугун нафақат кўппаклари балки ўзи ҳам кўппакларига қўшилиб кўппаклигини аён этди.

    Ўзбеклар ундоқ қийналди, бундоқ қийналди ҳозирги зулмбош дастидан деймиз.Ва албатта шундай бўлди ва бўляпти ҳам.Сабаби битта, зулмга асосланган режим янги-янги найранглар билан ўзига мухолифларни ўзига ўзини едириш усули билан йўқ қилиб келмоқда.Кечаги қўйнида юрган бачаси бугун чиқади-да, "ҳаммасига фалончи айбдор, менинг кўзим очилди" деб қўйса бўлди.Кечаги жосуснинг икки оғиз сўзи кифоя, ҳамма бир-бирига қирпичоқ.Ҳатто у жосус қаҳрамон, қолганлар ҳаммаси сотқин.Чунки у айтаётган "сотқинлар" унга хизмат қилмаган.

     Асли у "қаҳрамон-жосус" ўзи ё бор ё йўқ, бугун гаврон деган от билан, эртага сарбон индинга қарасангиз дарбадар лақаби билан ҳаммаёқни шириллатиб юраверади.

    У тиррақилар ҳаммаёқни ширриллатса шириллатиб ҳаром ўлиб кетса ҳам майли-ю, аммо бундан яна ўша Ўзбекистондаги оддий одамлар йигирма йил азоблари камлик қилгандай баттар азоблар остида қолаверади.Ана шуларни ўйламаган, қўноққа чиқиб олган гаврон-саврон, дарвадар-сарвадарларни тутиб додини бергинг келади.Лекин турли лақабдаги бундай жосуслар сони бугун Ўзбекистонда ғоят кўпайиб кетиб ҳаммаси энди четдаги қандайдир оғаси томон қочиб кетяпти-да, шуниси чатоқ.

    Ундай маразларни қандай аташни ҳам билмайсан.Ҳа, майли   барибир ўзбек халқи ҳамма  қийинчиликларни енгиб ахир ёруғликка чиқиб олади.Аммо Ватан ичкарисидан туриб диктатура башарасини очиб ташлаётган тахаллусли ижодкорларни МХХ тутиб олсин дейди-ми жазавадорлар вақти-вақти билан у фалончи деб ҳақиқий исми шарифини оммавий равишда ошкор қилиб қўяётгани ғоят ташвишли.Илло ўзининг лақаби  эса гаврон-саврон, дарвадар-сарвадар бўлиб қолаверади.Лекин бу лақаблилар ким?Ҳамма  ундайларни аллақачон отнинг қашқасидай таниб бўлган...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz