Мен учун ўзимни билганимдан буён ўтказган йилларим ичида энг даҳшатлиси Андижон фожеасини бошдан кечирган 2005 йил бўлган эди. Аммо 2008 йил ҳам мен учун энг даҳшатли йиллардан бири бўлиб бошимдан кечди. Мен 2008 йилни кутиб олаётганимда адолатсизликка қарши ёлғиз бош кўтарган, ҳақиқатни айтиб майдонга отилиб чиққан ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жумаевга озодлик келтиради деган умид билан кутиб олгандим.
Бисёр эди бир пайт дуст-ёрон, Гаддор экан барча улфатлар. Душман билан тулганда майдон Ёлгиз ташлаб кетди номардлар.
Нафас олиб турибман хали, Галабанинг купин кураман. Бундан кейин Широк мисоли Битта узим жангга кираман.
2001 йил 27 феврал (Юсуф Жума)
Битта ўзи жангга кирган Юсуф Жумаев ҳибсга олинганда Дунё жим турмайди, дунё жим турса ҳам шоирнинг дўстлари дунёга Юсуф Жумаевни унитишга йўл беришмайди, у тезда озод бўлади деб ўйлагандим. Бутун дунё демократик кучлари шоирнинг ҳибсга олинишини 2008 йилда йил бўйи қоралаб шоирни Озод қилишни Ўзбек расмийлардан талаб қилишди, аммо Ўзбекистоннинг демократик масалаларга келганда жавоб беришни истамайдиган сақов ҳукумати дунё чақириқларига эътибор бермади. 20-21 асрнинг энг буюк шоир Юсуф Жумаевни туҳмат билан шармандаларча Суд ўтказиб 2008 йил 16 апрель куни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилдилар. Шоир бу Судда Сталиннинг 37 йилларида ҳам бўлмаган воқеани бошидан кечирди. У қора курсида туҳматга учраган ўғли билан ёнма ён ўтирарди. Уларга бу судда Каримовнинг шарафсиз лаганбардорлари ( Юсуф Жумаевнинг Судида жабрланувчилар ҳам, гувоҳлар ҳам ИИБ ходимлари эди) бир бирларига тескари гапириб туҳматлар ёғдирардилар. Ҳеч бир замонда бўлмаган бу Суд Каримов шармадагарчилиги бўлиб тарихда қолади.
Биз 2009 йилда Шоирни Озод кўриш учун қўлимиздан келган бор ҳаракатни қилишимиз керак. Ўзбекнинг шоири зиндонда қолар экан ўзбек халқи ҳеч қачон озод бўлмайди. Шоирни қамаган ҳукумат эса абадул абад лаънатдан қутила олмайди. Шоирга туҳмат қилган ландавурлар эса жазодан қутулиб қолмасликлари равшан. Ўзлар ўлиб қутулсалар бу жиноятлари учун фарзандлари маънаван жавоб берадилар.
Бугун Устюрт майдонида Оппоқ қор ва музликлар орасидаги Жаслиқ турмасида қолган шоирни ҳеч биримиз унутмаслигимиз керак. Музлар орасидаги Жаслиқни ўйлаганда эса Шоирнинг қуйидаги шеъри эсимизга тушади, албатта: