Ҳалқимизда ажойиб нақллар бор. "Қопда бигизни яшириб бўлмайди", "Ойни этак билан ёпиб бўлмайди", "Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама" сингари мажозий маънодаги бу каби ҳикматлар хазинаси бошқа халқларда ҳам борми ёки йўқ билмадимкуя, лекин уларнинг мазмун-моҳияти жуда чуқур. Дарвоқе юқоридаги нақлларнинг аслан маъноси эса ҳақиқатни яшириб бўлмайди, дегани бўлса керак.
Айрим дўстларимиз юзига ҳақиқатни айтсангиз тутқаноқ тутар даражада жазавага тушиб қолаётганларини кузата туриб, "Ўзбекистонда ошкоралик йўқ, матбуот эркин эмас, уни бўғишаётибди", дея ҳайқириқлар ёзамизу "пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга" , деган нақлни ёддан кўтармаяпмизмикан, деган саволни ўртага ташлагинг келади. Хўш, демократликка даъвогарлик қилаётган зиёлиларимиз, хусусан ўзларини ўзбек ҳукуматига мухолиф сановчилар очиқ гапга, танқидга, аниқроғи
... Davomini o'qing...