Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.07.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 2 » Ҳангомалар
    00.59.45
    Ҳангомалар
    Дадахон Ҳасан ҳаёти билан боғлиқ ҳангомалар (2)

     Талабалик йиллардан буён Дадахон билан қалин дўст бўлган шоир саксонинчи йилларнинг охирига келиб, Дадахондан ўзини узоқ тутиб қолади. Кунлардан бир куни эса у Дадахонни кўриб, "-Ха оқсоқол, нима бўлди? Ленин бовамиз мавзйдан бошини кўтариб, бошидан шапкасини олиб, сизлардан кечирим сўрасанми, билмай инқилоб қилиб қўйибмиз деб. Гарбачов ракеталар калитини сизларга берсинми, манғлар, қаёққа қараб отсаларинг, отаверинглар, деб. Юртни мустақил қиламиз деб югур-югур қилиб, тўзиб юрганмишсизлар, бизга хеч қанақанги мустақиллик керак эмас, биз иттифоқдан сираям ажрамаймиз, "айрилганни бўри ер". Москва бизнинг жонажон пойтахтиммиз, биз жуда катта державамиз" деб Дадахонга қаттиқ  иддоалар қилган ва у билан ўртадаги алоқани бутунлай узиб, хатто у билан салом-алик хам қилмай қўйган эди. Чунки ўшанда Дадахон СССР хукуматига мухолифатда бўлиб, бугунги мустақиллик учун қизғин курашиб юрган пайтлари эди. Қисқаси ўшанда "Бирлик" нинг энг гуллаган чўғлари эди. Афсусларки, ўша халқ шоири Дадахон билан хатто бугун хам тескари. Чунки Дадахон хануз мухолифат сафларида. Ялақи шоир эса бугун мустақиллигимиз тўғонининг бошида . "Юқори "нинг тўтиси-ю, лаббайчиси ва айниқса дастёрига, маддохига айланган. У олмаган унвон мукофат-у, орден ва медал қолмади.

    Бугун у хатто Ўзбекистон қахрамони, Олий мажлиснинг доимий депутатидир афсус ва   надоматлар бўлсинки бугунги мустақилигимизни ўша вақтларда сираям истамаган СССРдан  ажрамаймиз деб аюхоннос солиб Дадахоннинг ёқасидан олган демакки халқимизнинг асрий орзу армонларига қарши турган шоир бугунги маддахизм асосчилардан бири Абдулла Орипов эди.

    Жамолиддин Мухаммад
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz