Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.13.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 2 » Ибратли ҳикоялар
    01.08.16
    Ибратли ҳикоялар
       Қўлимдан ушлаб олинг
       
        Бир қизча отаси билан кўприкдан ўтиб боришарди. Отаси шовқинли дарё устига қурилган кўприкдан ўтишга бир оз ҳадиксираб турган қизалоғига далда бериш мақсадида:
        – Асал қизим, дарёга тушиб кетмаслигинг учун қўлимдан маҳкам ушлаб ол, – деди.
        Қизча эса қатъият билан бундай деди:
        – Йўқ, дадажон! Сиз менинг қўлимдан ушлаб олинг.
        Отаси эса ҳайрон бўлиб:
        – Бунинг нима фарқи бор? – деб сўради.
        – Фарқи жудаям катта! – жавоб берибди қизи. – Агар мен сизнинг қўлингиздан ушлаб олсам ва менга бирон нарса содир бўлса, мен сизнинг қўлингизни қўйиб юборишим эҳтимоли катта. Лекин мен шуни яхши биламанки, менга нима бўлишидан қатъий назар сиз менинг қўлларимни ҳеч қачон қўйиб юбормайсиз.
        Ҳар қандай муносабатда ишончнинг қиймати унинг шакли эмас, моҳиятидадир. Шундай экан, бошқалар қўлингиздан тутишини кутмасдан, ўзингиз севган инсонларингизнинг қўлларидан тутинг.

    М.Маҳкамов
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz