Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.13.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 2 » Сўраган эдингиз
    16.23.23
    Сўраган эдингиз
    Мухлис саволига Дадахон Ҳасан жавоби

    Мухлис саволи:

    Ассалому алейкум!

    Мен Швецияда яшайман.Замондош сайтини қизиқиш билан кузатиб бораман.
    Сизга хат ёзишимдан мақсад шуки, Жамолиддин Муҳаммад номли ёзувчи
    Дадахон Ҳасан ҳақда ёзаётган хотираларни аввалроқ Муносабат сайтида
    озроқ ўқигандим.Кейинчалик эълон қилинмай қолди.Умуман машҳур ҳофиз
    ҳаёти ҳақида ёзаётган муаллиф Жамолиддин Мухаммад ҳақида маълумот
    берилса.Чунки атоқли хофиз ҳақида ёзаётган адиб ҳақидаги маълумот биз
    учун жуда қизиқарли.

    Ҳурмат билан Швецияда яшовчи бир гуруҳ ўзбекистонликлар номидан Баҳодир

    Ҳофиз Дадахон Ҳасан жавоби:
    Ассалому алайкум Баходир янги йилингиз муборак бўлсин Жамолиддин хақида сўраган экансиз. Жамолиддин Мухаммад Қўқоннинг Ганжиравон махалласидан у бир нечта шеърий тўпламлар муалифи талантли шоир эди, эрк партиясини аввал Фарғона вилоят кенгашини сўнгра Қўқон шахар кенгашини раиси эди у ғоятда ватанпарвар хақиқатгўй фидоий курашчан тоза бир инсон эди у “Дадахон” деган уч қисмдан иборат тарихий, хужатли, бадий романни биринчи қисмини ёзиб тугатгандан сўнг 2002йил ёзда вафот этган Оллох рахмат қилсин уни. Романда эрк ва бирликнинг сай харакатлари шунингдек менинг курашларим қўшиқларим хамда Қўқон хонларининг тарихи баён этилган.  Ватандаги хақсизлик азоб ўқубатлар эрк ва бирликинг ўзаро ғижи-ғижилари Жамолиддиннинг асабларини бузар эди. “Замондош” сайтида чоп этилганлар хотира эмас хангамалардир эътиборингиз учун сизга рахмат укам.

    Сизга омонлик сабр қаноатлар тилаб Дадахон Хасан.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz