Америка ажойиб диёр. Истасам
президентни мақтайман ёки танқид қиламан, истасам ҳукуматни. Агар
танқидий фикрим бўлса, истасам ўзбек тилида ёзаман, истасам инглиз
тилида ёзиб миллий телевидениелардан бирига электрон хат қилиб
жўнатсам, шу куниёқ ўқиб беришади. Ўзбекистондаги каби биров
келиб таъқибга олмайди ёки нега ҳурматли юртбошини танқид қилдинг деб
қувғин этмайди. Юрагингдаги гапни очиқ айтишга нима етсин!... Davomini o'qing...
Оллоҳ мени яратмади дунёга сизсиз? Нега мен туғилмадим онадан тилсиз, Нечун мен бўлмадим тошбағир дилсиз, Эй аттанг, бўлмадим мен сассиз,ишқсиз.
Анинг чун мен дарё, қақраган сувсиз, Қушман, кабутарман, лочин қанотсиз. Ҳам шохман, ҳам гадо, ҳам содиқ бурдсиз, Ҳам халқу ҳалойиқ , ҳам ватан элсиз!
Анинг чун телбаман, дарвишман вирдсиз, Ҳам гулхан, ҳам кулман, ўтман тутунсиз. Ҳам қирман, адирман,тоғман мен тошсиз, Миллатман, мен элман, сассиз, ватансиз.