Меҳр сочларингни оқартирибди... Болалигимизда сен менсиз, мен эса сенсиз ҳечам туролмасдик. Тўғри, доимо иккимиз келишолмай жиққилашиб қолсак-да, бир-биримиздан бирор нарсамизни аямасдик. Ўшанда бу туйғу нима эканини ҳатто тушунмаган бўлсак ҳам керак. Иккимизни ягона ўхшаш томонимиз кеч тушишини ёмон кўришимиз эди. Чунки кун ботиб, қош қорая бошлагач, сени ойинг чақирар ва сен уйингга чиқиб кетардинг. Инсон катта бўлгани сари ундаги ҳислатлар ҳам у сингари улғаяр экан, шекилли. Кундан-кунга сенда қатъиятли, бир сўзли йигитларга хос жиҳатлар намоён бўлиб борарди, мен эса қайсар, ғурурли қизга айланардим. Юқори синфга ўтган кезларимиз мактабдош қизларнинг сенг
... Davomini o'qing...