Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.42.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 29 » МУШОИРА
    00.37.23
    МУШОИРА
    Дилсора КОМИЛ

    Яхшиямки билмаган эдим...


    Дугоналар ўйнаб кулганда,
    Чаппар уриб, хандон юрганда,
    Шодлик бир кун бўлишин канда,
    Яхшиямки билмаган эдим...

    Онам меҳрин, отам рағбатин,
    Оғам, иним дилкаш суҳбатин,
    Дийдорларин боқиймаслигин,
    Яхшиямки билмаган эдим...

    Тўқнашганда ўтли нигоҳлар,
    Қақшатганда тунларни оҳлар,
    Қасд қилишин бахтимга зоғлар,
    Яхшиямки билмаган эдим...

    Киндик қоним тўкилган тоқат,
    Соғинчларим этмоқда ғорат,
    Бир кун танам қилишин ҳижрат,
    Яхшиямки билмаган эдим...

    Чўққиларга уриб бошимни,
    Тангрим синаб бор бардошимни,
    Барин бирдай йўқотишимни,
    Яхшиямки билмаган эдим...

    Овунаман хаёллар билан,
    Улғаяман заволлар билан,
    Яшашимни саволлар билан,
    Яхшиямки билмаган эдим...

    Канада,

    28 март, 2009 йил.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz