"Бугуннинг гаплари (3)" жонли мулоқот матни Ассалому алайкум муҳтарам Ватандошлар, Замондошнинг азиз мухлислари.Мана ҳафта ўтиб яна сизнинг ҳузурингиздамиз.
Аксарият бизни кузатиб бораётган мухлисларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб дунёда ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеа ҳодисотларнинг қисқача тафсилотлари билан таништириб боришга қарор қилдик.Демак Оммавий ахборот воситаларининг дунё ва Ўзбекистонга оид тарқатаётган айрим хабарлари билан танишинг.
Афғонистон президенти Хамид Корзай коррупцияда айблашларига қарши, ўзининг ойига 500 доллар олиши ва банкда 10 минг сақлашини айтиб раддия билдирди
Индонезия пойтахти Жакартада сув тошқини натижасида ўнлаб одам ҳалок бўлди
Жума куни Москвада Афғонистондаги вазиятга бағишланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари халқаро анжумани бошланди