Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.57.01
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 29 » Жонли мулокот
    13.58.22
    Жонли мулокот
    "Бугуннинг гаплари (3)" жонли мулоқот матни
    Ассалому алайкум муҳтарам Ватандошлар, Замондошнинг азиз мухлислари.Мана ҳафта ўтиб яна сизнинг ҳузурингиздамиз.

    Аксарият бизни кузатиб бораётган мухлисларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб дунёда ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеа ҳодисотларнинг қисқача тафсилотлари билан таништириб боришга қарор қилдик.Демак Оммавий ахборот воситаларининг дунё ва Ўзбекистонга оид тарқатаётган айрим хабарлари билан танишинг.

    Афғонистон президенти Хамид Корзай коррупцияда айблашларига қарши, ўзининг ойига 500 доллар олиши ва банкда 10 минг сақлашини айтиб раддия билдирди

    Индонезия пойтахти Жакартада сув тошқини натижасида ўнлаб одам ҳалок бўлди

    Жума куни Москвада Афғонистондаги вазиятга бағишланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари халқаро анжумани бошланди

    Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирлари 26 мартда Бокуда ҳарбий теҳник ҳамкорлик тўғрисида битим имзолашди

    Ўзбекистонлик бир махбус “Синган чироқлар кўчаси” телесериалидаги Мухомор роли учун Юрий Кузнецовга пичоқ ҳадя қилди

    Пайшанбага ўтар кечаси ўзбекистонлик 12 фуқаро Россия Федерацияси ҳудудида яшаш қоидасини бузганлиги учун мамлакатдан чиқариб юборилди

    Дунёда ўлим жазосини бекор қилмаган 59 давлат қолди.

    АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда СССРнинг илк ва оҳирги президенти Михаил Горбачев билан норасмий учрашди

    МДХ давлат рахбарларининг навбатдаги Кенгаши 22 майда Остонада ўтади, унда иқт.стратегия масалалари кўтарилади.

    Исроил президенти Шимон Перес 2009  йил 11июнида Ўзбекистонга ташрифини режаламоқда.

    Оҳангарон тумани ИИБ бошлиқ ўринбосари товламачиликда айбланиб ушланган.

    **************
     Азиз Ватандошлар бу дунё ва Ўзбекистонга оид айрим хабарларнинг ыисыача тафсилотлари эди.Энди Ўзбекистондаги  бугунги умумий =олга оид мулоҳазаларимизга қулоқ тутинг.

    Вақт югурик.Умр сувдай ўтиб бормоқда.Аммо у ҳуда ўтмоқдами ё беҳудами, бу бошқа масала.Ўзбекистон ичкарисидаги юртдошларимиз ҳамон зулм исканжасида қолаётган эсалар, хорижда яшаётган ватандошларимиз муҳожирот заҳматини чекишда давом этмоқдалар.

    У ёқдагиларнинг ҳам бу ёқдагиларнинг ҳам фикри ўйи битта.У ҳам бўлса қандай қилинса- ю  халқимиз чинакам озодликка эришса.Бу йўлда кўпчилик ватандошлар саъйи ҳаракатларини эътироф этган ҳолда,  афсуслар билан яна шуни таъкидлаш лозимки, энди энди қовушмоққа чоғланган ҳур фикрли инсонлар ҳаракатини устамонлик билан бузиб келаётган қўпорувчилар ҳам йўқ эмас.

    Ундайларнинг оловга мой қуйувчи бу ҳатти ҳаракатлари гирдобига тушаётганлар оддий кишилар бўлса ҳам майли эди, аммо оқ қорани таниганлигини даъво этувчи айрим зиёли олимлар ҳам ўзларича гўё демократия ниқоби остида шахсий ғаразлари заҳрини сочиш билан бандлар.

    Муҳтарм Ватандошлар биз ҳар галгидек ҳаммани ҳамжиҳатликка даъват этиш баробарида мулоқотимизни зулм зиндонида қолаётган ўзбекнинг қаҳрамон шоири Юсуф ЖУМА шеъри билан якунламоқчимиз.

     Булбулни сихга териб

    Калхат бошини силар.

    Уз холин уйлаганда

    Халк халкдан хазар килар.

     Укинганидек баъзан

    Суюкоёк феълидан.

    Эл узини койийди

    Эл укинар элидан.

     Хиёнати фош булган

    Аёл колгандек мунгли.

    Килмишидан миллатнинг

    Миллатдан колган кунгли.

     Машрабни осишганда

    Огзида булган талкон.

    Э вох, уша талконни

    Ташлаган эмас хамон.

     Махмуд Ялавоч билан

    Хоразмни хор этган.

    Зор Боймирза Хайитни

    Тупрогига зор этган.

     Бериб куйган ватанни

    Бир жаллоднинг дастига

    Чукиб кетган куркоклик

    Боткогининг остига.

     Боши чикмас кавмнинг

    Пушаймон махшаридан.

    Колиб кетган, водариг,

    Халк халкнинг назаридан.

    Эътибориларингиз учун ташаккур, яна дийдорлашгунча омон бўлинг азизлар!

    Жонли мулоқот муаллифи Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz