Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.15.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 18 » Очиқ хат
    11.44.25
    Очиқ хат
    Бобуржонлар кўп бўлсин!
    (Бобур Ҳолиқназар ва у каби ёшларга очиқ хат)


    Бобуржон ука, сиз ҳамда  сиз каби ўз фикрига эга ва ватан истиқболи-ю чин истиқлоли  учун бефарқ бўлмаган жасоратли ёшлар борликларидан гапнинг очиғи қалбда ғурур ҳамда ифтихор туясан киши.

    Албатта, сиз каби иқтидорли ва жонкуяр ёшлар сафи янада кенгайишидан умидларимиз кўп.Аммо афсуски бу умидлар ҳозирча орзу бўлиб қолмоқда.Боиси айрим  ёшлар самимийликдан йироқ аксинча қитмирлик йўлини танлаганликлари ачинарли.

    Бобуржон, нега  очиқ хат ёзаётибди бу киши дея ҳайрон бўлманг.Э, йўқдан - бе, йўқ ҳар кимга ҳам ва ҳамма вақт ҳам хат ёзадиган одатим йўқ.Зеро бу хатим хусусий эмас ва бу сизга ўхшаган бошқа кўплаб ёшларга ҳам қисман тааллуқлидир.

    Қўлимга қалам олиб сизга нома бошлаганимнинг боиси шундаки МХХдан атайлабдан одамларни бир- бирига қайраш топшириғини олган сайтлардан биридаги "отсиз ва бошсиз чавандозлар" билан баҳслашувингизга назарим тушиб қолди.Уларни отсиз,бошсиз  деб атаётганимнинг сабаби шуки, "Олаҳакка", "дарбадар", "ватангадо", "чўп","отинхотин", калтак", "кўлмак","жилға"  ва ҳакозо лақаблар ортида бир иккита МХХнинг ёлланган гиж -гижловчилари ўтириб олиб, матбуот қўпорувчилиги билан машғул бўладилар чамаси.Сизнинг эса улар билан баҳсга киришишингиз   айни муддао бўлиб, оловга мой қуйгандай ўз ғайрификрларини едириш йўлида давом этадилар.

    Сиз ҳимояси учун сўз айтаётган машҳур сиёсат арбоби ва адиб Жаҳонгир Муҳаммаднинг эса Ўзбекистон учун, унинг халқи учун қилган меҳнатлари- ю хизматларини ҳали ҳозирча бошқа бир инсон у қадар уддалай олгани йўқ ва бунга исбот қидириш ҳам керакмас деб ҳисоблайман.

    Бу билан айтмоқчиманки "қарға қағ- қағ этади, ўз вақтин чоғ этади" дегандай МХХнинг ёлланма ялоқхўрлари ўрнашган анави сайтдаги кабиларнинг ўйинларидан узоқроқ ва юқорироқда туриш керак менимча.

    Баъзилар:"улар МХХдан ёлланганини қаёқдан билақолдинг" дейишлари мумкин.Бу фикрга келишим учун кўп ақлнинг кераги бўлмади.Сабаби, чиндан ватан учун, миллат учун, эл -юрт учун фидойи инсонлар бўлсалару  ҳақиқий исм шарифларини айтишдан ҳайиқсалар, асли кимликлари ва манзилларини сайт маъмурига билдириб, бирор- бир тахаллус танлаб  сўнг баҳсга киришар эдилар.Улар ундай қилмайдилар ва ундай қилолмайдилар ҳам.Чунки улар бундай қилишса қаерда ўтирганликлари- ю ва кимга ёлланганликлари ойдинлашиб қолади.

    Бобуржон ука, номамнинг ёзилиши яна бир асосий сабаби шундаки, сиз ва сиз каби ёшларнинг тиниқ фикрларингиз анавилар ўтирган нафасни бўғувчи сассиқ ҳовуз каби нашрлардаги изоҳ-постинглар орасида эмас, тоза ва ҳур нафас уфуриб турувчи оммавий ахборот воситалари орқали бўй кўрсатсин демоқчиман.

    Сизга жасоратларингиз сўнмаслигини тилаб, ҳурматлар билан Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz