Бобуржонлар кўп бўлсин! (Бобур Ҳолиқназар ва у каби ёшларга очиқ хат)
Бобуржон ука, сиз ҳамда сиз каби ўз фикрига эга ва ватан истиқболи-ю чин истиқлоли учун бефарқ бўлмаган жасоратли ёшлар борликларидан гапнинг очиғи қалбда ғурур ҳамда ифтихор туясан киши.
Албатта, сиз каби иқтидорли ва жонкуяр ёшлар сафи янада кенгайишидан умидларимиз кўп.Аммо афсуски бу умидлар ҳозирча орзу бўлиб қолмоқда.Боиси айрим ёшлар самимийликдан йироқ аксинча қитмирлик йўлини танлаганликлари ачинарли.