Аслида бир армон бор эди Кўзлари мунисим ғамгин ғамдошим. Аслида бу армон манга зор эди Ишқнинг ўрдусида ёлғиз сафдошим.
Эҳ, аслида бу армон – кўзлари басир Ял -ял товланганим ҳеч ҳам кўрмади. Ёниб куйлар эдим ғазалларимни Армон кар эдими, ҳолим сўрмади...
Биламан аслида бу армон кузу қиш эди, мен эса ... гулладим, ёмон гулладим. Қаердан олгандим бунча рангларни?! Билмадим, кўрмадим аммо ишонсанг- беармон жаннатга жуда ўхшардим.
Aслида биргина армон бор эди бир замон, бир пайтлар, бир томонларда .
Озод Бек