Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 3 » Шеърият
    11.40.32
    Шеърият
    Армон

    Аслида бир армон бор эди
    Кўзлари мунисим ғамгин ғамдошим.
    Аслида бу армон манга зор эди
    Ишқнинг ўрдусида ёлғиз сафдошим.

    Эҳ,
    аслида бу армон – кўзлари басир
    Ял -ял товланганим ҳеч ҳам кўрмади.
    Ёниб куйлар эдим ғазалларимни
    Армон кар эдими, ҳолим сўрмади...

    Биламан
    аслида бу армон
    кузу қиш эди,
    мен эса ... гулладим, ёмон гулладим.
    Қаердан олгандим бунча рангларни?!
    Билмадим, кўрмадим аммо ишонсанг-
    беармон жаннатга жуда ўхшардим.

    Aслида биргина армон бор эди
    бир замон, бир пайтлар, бир томонларда .

    Озод Бек
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz