Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.54.31
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Май » 12 » Кўнгилдан кечган гаплар
    04.37.07
    Кўнгилдан кечган гаплар
    Озодсўздан сўровим...


    Бугун бир сўзни учирдим, сўнг ортидан бошқасини ўчирдим,
    Бир сўз учди кетди қафасни бузиб озодлик сари...
    Юрагимдан кўчди, юрагингга кўчди, ҳаҳ шоира шоир дедилар,
    Кўрганинг не бўлди?
    Биринг темир тақинчоқни бўйнингга илдинг,
    Биринг эса золимнинг хизматини шайтондай қилдинг.
    Шоирлар ичида битта чин шоир бор эди, овози озоду ўзи кўринмас,
    Қани у? Уни бошқа шайтон шоирлар еб қўйди дея эшитдим...
    Наҳотки шоирлар ҳам одамхўр шохга қўшилиб одам есалар-а?!!!
    Алҳазар, бир сўзни озод этиб учириб юбордим у томонларга,
    Елкасида тош девор ортидаги чин шоирни кўтариб чиқар,
    Қанотлари билан азоб яраларини елпир енгиллик бахш этмоқ  учун...
    Озод бўлган сўз шоир томон учиб кетди худди хаёллар каби тўзиб,
    Озодсўз чин шоирни изламоқда йиғлаб -йиғлаб, ун чиқара олмай силкиниб...
    Титрамоқда сўз бўғзидаги сўз шоирнинг юрагига қўнолмай,
    Айланиб юрибди дунёни шоирни қидирган етим сўз кўзи мўлтираб,
    Ҳаҳ эссизгина- я қаерда экан -а шоир?Тезроқ озодсўзини бағрига олса,
    Юрмасмиди ҳар кимга зор бўлиб, соғинчдан сарғайиб юзи,
    Қадалиблар қолмасмиди тиконларга қуралайгина қоп- қора кўзи.
    Бир тирик шоир чиқибди, аттанг уни кўриб қолдим  мен осий банда,
    Армоним тирик шоирни кўрганим, кўрмасам нариги шоир тош ортига яширинмасмиди?
    Армон бу, армон шу...Эй, озодсўз сени озод этдим, фақат сўровим:сен ҳам тош ортидаги шоирни озод эт!!!

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz