Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2009 » Июнь » 10
Битта ёмон ҳам керак Ҳамма ўзин гул дейди,
Мен эса сомондирман.
Шунча гулнинг ичига
Битта сомон ҳам керак.
Барча мен бўстон дейди,
Мен-чи, биёбондирман.
Шунча бўстон ичига
Бир биёбон ҳам керак.
Барча мен осмон дейди,
Мен эса вайрондирман.
Шунча осмон ичига
Битта вайрон ҳам керак.
Ҳамма оқил – шохпараст,
Мен ҳақгўй нодондирман.
Шунча оқил ичига
Битта нодон ҳам керак.
Ҳамма мен «авлиё» дер
Гуноҳкор инсондирман.
Бу авлиё қавмга
Битта инсон ҳам керак.
...
Davomini o'qing...
Просмотров: 661 |
Добавил: Маъмур |
Дата: 2009-06-10
|
|
|
|