Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.46.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 10 » Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    11.54.10
    Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!

    Битта ёмон ҳам керак

    Ҳамма ўзин гул дейди,

    Мен эса сомондирман.

    Шунча гулнинг ичига

    Битта сомон  ҳам керак.


    Барча мен бўстон дейди,

    Мен-чи, биёбондирман.

    Шунча  бўстон ичига

    Бир  биёбон ҳам керак.


    Барча мен осмон дейди,

    Мен эса вайрондирман.

    Шунча осмон ичига

    Битта вайрон ҳам керак.

     
    Ҳамма оқил – шохпараст,

    Мен ҳақгўй нодондирман.

    Шунча оқил ичига

    Битта нодон ҳам керак.


    Ҳамма мен «авлиё» дер

    Гуноҳкор инсондирман.

    Бу авлиё қавмга

    Битта инсон ҳам керак.

     
    Йўкса элга кўз тегар

    Барча нек, ёмондирман.

    Шунча яхши ичига

    Битта ёмон ҳам керак.

    Юсуф ЖУМА


    3.05.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz