Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 08.32.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 15 » Қатра
    00.35.15
    Қатра
    Эй, гула,  гул...

    Бир танишим бўларди.Ҳамиша завқу шавққа тўла юрар эди.Бир сўзласа ўн кулар эди.У билан ҳамсуҳбат бўлган киши баҳра олар эди.Бир сўз билан айтганда турфа гуллар барқ уриб ётадиган чаманзор гулзордайин турфа тавсифли ажойиб, мунис, дилкаш инсон эди.

    Ҳе, йўқ яратганнинг ўзи асрасин.У ҳалиям тирик.Гап шундаки унинг худди уста гулчи авайлаб парваришлаган чаманзоридай бир адабий чашмаси- ю ва ундан сув ичаётган, нур эмаётган асарлари бўлар эди.Унинг бу гулшанига киришингиздан кўнглингизга, дилингизга бир ёруғлик, илиқлик инарди.Ҳозирчи?

    Кеча ё ундан аввалги куни ўша гулшан ёдимга тушиб бирров назар ташладим.Ҳа. нимасини айтасиз...Адабий гулшан ўрнида ёвшанлар тарвақайлаб ётгандай манзара.Аввалги чаманзордану гуллар нафаси уфуриб турган гўшадан асар йўқ.

    Қайноқ сатрлар ўрнида қаҳратонни эслатувчи совуқлик.Ё, алҳазар...Кечаги гулшан бугун юлғунлар бўй чўзган бир тўқайзорга ўхшаш манзара касб этибди.Балки аввалги чаманзор соҳиби ё соҳибаси бетобдир, балки юрагига қил сиғмай тарки дунё қилганмикан деган ўй кечди кўнглимдан...

    Йўқ, ундай эмас.Менингча гулзор сунъий гуллардан барпо этилган.Бўлмаса ҳар қанча шох- шаббаю, тиконлар орасидан ҳам "мана мен, гулман" дея бўй кўрсатиб турган бўлар эди.

    Оҳ, бевафо дунё- я, кимга вафо қилгандингки у гулга, у гулшанга вафо қилсанг...

    Умринг ўтиб, ёлғизликдан сўлдингми эй гул,
    Ёвшанга бўй бериб -бериб, тўйдингми эй гул?
    Эй, гул энди гулзорингда булбул учмасми,
    Тиконларинг силаб сени суйиб қучмасми?

    Эй, гула,  гул...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz