Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 16.40.37
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 15 » Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    10.55.16
    Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!

    Баҳор, мени фарзанд қилиб олмайсанми?!...

     
    Қулоқ осгин юрак дардим изҳорига

    Бир тилка дил савобига қолмайсанми?!

    Олмайсанми булбулларинг қаторига

    Баҳор, мени фарзанд қилиб олмайсанми?!

     
    Бир кўкармас элга бола бўлдим, эвоҳ,

    Бошдан оёқ олов нола бўлдим, эвоҳ.

    Биёбонда—ўтда нола бўлдим, эвоҳ,

    Баҳор, мени фарзанд қилиб олмайсанми?!

     
    Булбули хор сажда этар зоғларига

    Гулни юлиб тикан экар боғларига.

    Куўмилганман армонларнинг доғларига

    Баҳор, мени фарзанд қилиб олмайсанми?!

     
    Ундирмайди ўзи унмай қолган қавм,

    Қутқар дилни, булутингда йиғлай сим-сим.

    Бўлай куртак, ё камалак, ё йилдирим,

    Баҳор, мени фарзанд қилиб олмайсанми?!

     
    Майли бўлай боғнинг оппоқ зардолиси,

    Майли бўлай алвон гулли шафтолиси.

    Бу унмас эл—қабристоннинг аҳолиси

    Баҳор, мени фарзанд қилиб олмайсанми?!

     
    Тоқатим тоқ кўкармаслар озорига

    Юраклари жаҳолатнинг мозорига.

    Олмайсанми булбулларинг қаторига

    Баҳор, мени фарзанд қилиб олмайсанми?!

    8.03
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz